Мактабларда ҳар бир фан учун номни ЯФР (ягона фанлар рўйхати) билан мос равишда белгиланиши керак. Бу EduERP сайти билан маълумотлар алмашинуви учун зарур.
ЯФР-га мос равишда мактаб фанларини таҳрирлаш учун қуйидагиларни бажариш лозим:
Эслатма: EduERP-да мавжуд бўлмаган фанлар учун "Таълим соҳаси" майдонида "Бошқалар" бандини танлаш мумкин:
Янги фанларни қўшиш вақтида, шунингдек, фаннинг тўлиқ/қисқа номини, EduERP-даги фаннинг номини кўрсатишингиз керак. Акс ҳолда, мактабда дарс жадваллари ва дарс режалари билан ишлаш мумкин бўлмайди.
Хамма фанни мослаб чиқдик , лекин барибир дарс жадвали билан ишлаб бўлмаяпти, нима қилиш керак?
Ҳайрли кун, ҳурматли Баходир, агар фанларни таҳрирлаб чиқганингиздан сўнг ҳам дарс жадвали очилмаган бўлса, фанлар рўйхатида барча фанларни бирма-бир диққат билан текшириб чиқинг. Биттагина фан тахрирланмай қолган бўлса ҳам, дарс жадвали очилмайди. Агар EduERP-да мавжуд бўлмаган фанлар бўлса, масалан, "Алифбе" фани - "Таълим соҳаси" қаторида "Бошқалар"-ни танланг ва “EduERP даги фан номи” қаторини бўш қолдиринг. "Сақлаш" тугмасини босинг.
Барча фанлар тўғри таҳрирлангандан сўнг дарс жадваллари аввалгидай очилади.
Қайси фан қолиб кетганини қаердан биламиз ?...?
Ҳайрли кун, ҳурматли Bobotayev N.P., сўровингиз бўйича почта манзилингизга: nozim62@mail.ru жавоб юборилди. Мурожаатингиз учун ташаккур!