Янги мактабни рўйхатдан ўтказиш.

 

Кундаликда таълим ташкилотини (кейинги ўринларда - ТМ) фаоллаштириш учун биринчи кириш учун логин ва парол керак бўлади. "Ташкилотни улаш" бўлимидаги анкетани тўлдириб, Халқ таълими вазирлигига ёки вилоят таълим бошқармасига расмий хат сифатида юборишингиз керак.  Электрон почта манзиллари "Ташкилотни улаш" саҳифасида келтирилган.

Анкеталар тасдиқлангандан сўнг, мактаблар учун рўйхатдан ўтиш маълумотлари берилади: вақтинчалик логин ва парол, маъмур  рўйхатдан ўтиш вақтида уларни доимий шахсий маълумотларга ўзгартиради.

 

Рўйхатдан ўтиш босқичлари

Авторизация

  • kundalik.com сайтига ўтинг ва "Кириш" тугмасини босинг;
  • мактаб учун берилган логин ва паролни киритинг ва "Тизимга кириш" тугмасини босинг:

1.jpg

 

1 - қадам "Ташкилот ҳақида"

Таълим муассасаси тўғрисидаги маълумотларни тўлдириш лозим:

  • мактабнинг қисқа номи;
  • мактабнинг тўлиқ номи;
  • ТМ тури;
  • Ташкилий тузилма;
  • СТИР;

Эслатма: СТИР 9 та рақамдан иборат. Агар Kundalik-да ушбу СТИР рақамига эга таълим ташкилоти мавжуд бўлса, "Сизнинг аризангиз юборилмайди. Таълим ташкилотини рўйхатдан ўтказиш учун team@kundalik.com  электрон почта манзилига мурожаат қилинг ёки 998 (78) 888-82-82 рақамига қўнғироқ қилинг" деган хабар пайдо бўлади.

  • Мулк тури;
  • Манзил - тизим мактаб жойлашган туманни тўғри сақлаши учун вилоят ва туманни ёзиш лозим;
  • "Кейинги" тугмасини босинг.

3.jpg

 

2-босқич "Шахсий маълумотлар"

Ушбу босқичда мактаб маъмури ўзининг шахсий маълумотларини тўлдиради:

  • Тўлиқ исм шарифи;
  • EduERP ID - https://erp.maktab.uz/ сайтидан шахсий идентификаторни киритишингиз керак;

Эслатмалар:

1. “EduERP ID” майдони тўлдириш учун мажбурий эмас, лекин агар администратор рўйхатдан ўтиш вақтида шахсий идентификаторни киритмаса, EduERP ID маълумотлар базасидан Kundalik тизимига ходим ва ўқувчилар маълумотларини синхронлаштириш жараёнида администратор профили иккита бўлиб қолиши мумкин.

2. Киритилган ERP ID қиймати “Ходим” (Ходим/ота-она) ролига эга фойдаланувчилар орасида ягона бўлиши керак.

2__1_.pngEduERP ID-ни қандай топиш ҳақида батафсил маълумот бу ерда тасвирланган.

  • жинси;
  • туғилган сана;
  • "кейинги" тугмасини босиш.

4.jpg

 

3-қадам "Хавфсизлик чоралари"

Учинчи босқичда сиз электрон почта манзилингизни киритишингиз, махфий саволни танлашингиз ва унга жавобни кўрсатишингиз керак. Ушбу маълумотлар логин ёки парол йўқолган тақдирда тизимга киришни тиклаш учун керак.

5.jpg

4-қадам "Логин ва пароль"

Ушбу босқичда сиз ўзингиз учун доимий логин ва паролни ўйлаб топишингиз керак, бу администратор кейинчалик тизимга кириш учун фойдаланади.

Малумот:

  • Логин нима ва у қандай бўлиши кераклиги ҳақида кўпроқ маълумотни бу ерда ўқишингиз мумкин.
  • Пароль нима ва у нима бўлиши кераклиги ҳақида кўпроқ бу ерда ўқишингиз мумкин.

6.jpg

 

Мактабни созлаш мастери

Мактабни созлаш мастери икки босқичдан иборат:

1. Мактабнинг юридик почта манзилини кўрсатишингиз керак:

7.jpg

 

2. Сиз рўйхатдан мактабингизга тегишли бўлган фанларни танлашингиз керак. ва "Кейинги қадам" тугмасини босинг.

Эслатма: фанлар рўйхати EduERP фанларининг ягона рўйхатига мос келади.

 

EduERP-дан маълумотлар юклаб олиш

Мактабни фаоллаштиришнинг охирги босқичи EduERP маълумотлар базасидан мактаб маълумотларини юклаб олишдир. Администратор маълумотларни бир неча марта қўлда киритмаслиги учун EduERP маълумотлар базасидан Kundalik  тизимига қуйидаги маълумотлар юкланади:

  • ТМ тафсилотлари;
  • Синфлар рўйхати;
  • Ўқувчилар маълумотлари билан рўйхат;
  • Ўқитувчилар маълумотлари билан рўйхат.

Эслатма: мактабни рўйхатдан ўтказишдан олдин Kundalik  Тизимига маълумотларни мувоффақиятли юклаш учун мактабингизга тегишли маълумотлар https://erp.maktab.uz/ сайтининг маълумотлар базасига киритилганлигига ишонч ҳосил қилишингизни тавсия қиламиз.

 

Барча маълумотлар юкланганча браузер ойнасини ёпиш мумкин эмас:

 

8.png

Маълумотларни юклаганингиздан сўнг, "Кейинги" тугмасини босинг ва мактабни рўйхатдан ўтказишни якунланг.

Была ли эта статья полезной?

Комментарии