EduERP ни бу?
Халқ таълими вазирлиги EduERP тизимини ишлаб чиқарди, бу ҳар бир мактаб маълумотларини битта тизимда сақлаш ва бошқаришни автоматлаштириш ҳамда умумий маълумотларни Кундалик каби қуйи тизимларга бирлаштиришга ёрдам беради.
ERP-нинг асосий вазифаси, маълумотларни марказлаштирилган йиғишдир. ERP ёрдамида барча муҳим маълумотлар ягона хавфсиз маълумотлар омборида бирлаштирилган.
Агар керак бўлса, тизим фойдаланувчиси бир неча дақиқада аниқ, тўлиқ ва долзарб маълумотларни олиши мумкин. Тизим инсон хатосидан келиб чиқадиган хатолар эҳтимолини минималлаштиради ва реал вақт режимида маълумот тўплаш имкониятига эга. Яъни, ERP Давлат ҳужжат айланиши миқёсида одамлар, жараёнлар ва технологияларнинг самарали интеграциясини таъминлайди, шу жумладан мактаб маълумотларини, синфлар рўйхатини, ўқувчилар ва ўқитувчиларни Кундалик тизимига интеграциялашга ёрдам беради.
Энди Kundalik тизимида мактабни рўйхатдан ўтказишда https://erp.maktab.uz/ сайтидан ташкилот маълумотларини автоматик равишда юклаб олишингиз мумкин.
EduERP маълумотлар базасидан Kundalik тизимига қуйидаги маълумотлар юкланади:
ERP идентификаторини қандай топиш мумкин
Ҳар бир мактаб учун EduERP маълумотлар базасига кириш ҳуқуқи берилади, бу ерда таълим муассасаси тўғрисидаги маълумотлар тўлдирилади ва мактаб ходимлари ва ўқувчиларининг маълумотлари сақланади.
EduERP идентификаторингизни топиш учун қуйидагилар керак:
Эслатма: ушбу идентификатор мактабни рўйхатдан ўтказиш вақтида администраторнинг шахсий маълумотларида ва Кундалик тизимидаги таълим муассасаси профилига янги фойдаланувчи қўшишда талаб қилинади.
Мактабни рўйхатдан ўтказиш бўйича батафсил кўрсатмаларни бу ерда топишингиз мумкин.
Kundalik-га янги шахсни қўшиш
Ўқув йили давомида мактабга янги фойдаланувчиларни қўшиш керак бўлиши мумкин. Масалан, мактабга янги ходим ёки ўқувчи қабул қилинди. Агар ўқувчи/ходимнинг олдинги ташкилотида Кундалик тизими жорий қилмаган бўлса, бундай фойдаланувчилар учун янги профиль яратишлари керак.
Янги одамни яратиш учун:
Kundalik тизими https://erp.maktab.uz/ сайтига фойдаланувчи маълумотларини юклаш учун сўров юборади.
Агар Kundalik тизимида ушбу идентификаторга эга фойдаланувчи аллақачон мавжуд бўлса, "Ушбу EduERP ID эга фойдаланувчи тизимда аллақачон рўйхатдан ўтган. Мавжуд фойдаланувчини қўшиш учун 1-босқичга қайтинг" хатоси кўрсатилади.
Агар бундай фойдаланувчи тизимда аллақачон рўйхатдан ўтган бўлса, у сизнинг мактабингизга "Тизимда мавжуд фойдаланувчи" сифатида қўшилиши керак.
Бунинг учун қўйидигиларни бажариш керак:
Муҳим: мавжуд фойдаланувчини қўшиш учун фамилия, исм ва логинни айнан улар Тизимга биринчи марта киритилганда қандай ўрнатилган бўлса, худди шундай кўрсатилиши шарт. Акс ҳолда, тизимда "Тизимда бундай фойдаланувчи йўқ" хатоси пайдо бўлади.
Агар EduERP маълумотлар базасида барча ўқувчи/ходим маълумотлари тўлдирилмаган бўлса, қуйидаги хато пайдо бўлади: "EduERP-да барча керакли майдонлар тўлдирилмаган (фамилияси, исми, жинси, туғилган санаси). EduERP-даги майдонларни тўлдиринг ва яна бир бор ҳаракат қилиб кўринг"
Эслатма: "Маълумотларни юклаб олиш" тугмасини босишдан олдин EduERP ID майдони бўш қолмаслиги керак.
Шундай қилиб, янги фойдаланувчиларни қўшганда, администратор ўқувчи/ходим маълумотларини қўлда тўлдириши шарт эмас. Шунингдек, янги мактабни рўйхатдан ўтказишда маъмур ўзининг барча ходимлари ва ўқувчилари маълумотларини EduERP маълумотлар базасидан автоматик равишда юклаб олади ва уларни қўлда тўлдирмайди.