«O‘ZLASHTIRISH TAHLILI» дастурий маҳсулотидан фойдаланиш ҳақида шартнома

1. ТЕРМИНЛАР ВА ТУШУНЧАЛАР:

1.1. Фойдаланувчи - дастурий маҳсулотга эркин (синов), шу жумладан, кириш ҳуқуқини қўлга киритган ёки сотиб олиш ниятида бўлган, унда ўқувчи ёки унинг ота-онаси ролига эга бўлган «Kundalik» автоматлаштирилган ахборот тизимининг фойдаланувчиси.

1.2. Маъмурият - Ўзбекистон Республикаси, Тошкент, Мирзо-Улуғбек тумани, Ц-1, Мустақиллик шох кўчаси, 7-уй манзилда жойлашган ва рўйхатдан ўтган «O‘ZLASHTAH» Масъулияти чекланган жамияти. Маъмурият ходимлари Фойдаланувчи билан муносабатларда тегишли ваколатли шахслар ҳисобланади.

1.3. Дастурий маҳсулоти - Маъмурият томонидан лицензияланган, веб ва агар мавжуд бўлса, мобил версияларда мавжуд бўлган «O‘zlashtirish tahlili» ЭХМ дастури.

1.4. Лицензия - бу Фойдаланувчининг ушбу шартномада назарда тутилган шартларга мувофиқ Дастурий маҳсулотдан фойдаланишга бўлган мутлақ бўлмаган ҳуқуқидир.

 

2. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР:

2.1. Ушбу Шартнома Маъмурият ва Дастурий маҳсулотни ўрнатган ёки Дастурий маҳсулотга бошқа йўл билан кириш ҳуқуқини олган Фойдаланувчи ўртасидаги муносабатларни тартибга солади. Дастурий маҳсулотни ўрнатиш ёки дастурий маҳсулотга бошқа йўл билан кириш орқали фойдаланувчи Маъмурият таклифини қабул қилган ҳисобланади ва ушбу шартнома шартларини қабул қилади.

2.2. Дастурий маҳсулот Фойдаланувчига ўқувчининг тараққиётининг (Фойдаланувчининг ўзи ёки фарзанди) батафсил таҳлил қилиш, синфдаги рейтингини аниқлаш ва синфдошлари баҳолари билан таққослаш имконини беради. Дастурий маҳсулот ўқувчиларга ўз билимларини баҳолашга ва соғлом рақобат муҳитини яратишга ёрдам беради, бу эса ўз навбатида ўқувчиларни илмий натижаларини яхшилашга ундайди ва умуман академик кўрсаткичларни оширади.

2.3. Дастурий маҳсулотни ўрнатиш ва ундан фойдаланиш учун қуйидаги дастурий таъминот талаб қилинади:

  • Интернет тармоғидаги веб - саҳифаларни кўриш дастури (веб-браузер) - дастурий маҳсулотнинг веб-версиясига кириш учун;
  • Android ёки iOS операцион тизимининг актуал версияси – дастурий маҳсулотнинг мобил версиясини (агар мавжуд бўлса) ўрнатиш учун.

2.4. Ушбу шартномани бажариш мақсадида ва унинг амал қилиш муддати давомида Маъмурият Фойдаланувчига дастурий маҳсулотдан қуйидаги усулларда фойдаланиш учун эксклюзив бўлмаган лицензияни беради:

  • Дастурий маҳсулотнинг битта нусхасини ЭХМга ўрнатиш ҳуқуқи (агар мавжуд бўлса, мобил қурилманинг хотирасига ёзиш);
  • Дастурий маҳсулотдан нотижорат тарзда мақсадга мувофиқ фойдаланиш ҳуқуқи.

Лицензия муддати Фойдаланувчи маблағлари ҳисобдан чиқарилишидан олдин дастурий маҳсулот интерфейсида кўрсатилган вариантлар асосида Фойдаланувчининг танлови билан белгиланади.

2.5. Фойдаланувчи қуйидагиларни қабул қилишга розилигини билдиради:

  • академик кўрсаткичларга оид тахририй характерга эга хабарларни қабул қилиш;
  • Дастурий махсулотнинг ишлаши тўғрисида ахборот хабарларини қабул қилиш;
  • Лицензияни сотиб олиш ёки янгилаш бўйича жорий таклифлар.

у томонидан кўрсатилган электрон почта манзилига ва/ёки бошқа тақдим этилган алоқа каналлари орқали. Фойдаланувчи электрон почта манзилининг тўғрилигини, унинг бошқа алоқа каналларининг тафсилотларини ва қонуний асосларда Фойдаланувчига тегишли эканлигини кафолатлайди.

2.6. Маъмурият фақат дастурий маҳсулотнинг ишлаши учун зарур бўлган Фойдаланувчининг шахсий маълумотларини қайта ишлайди. Шахсий маълумотларни қайта ишлашнинг мақсадлари Маъмурият томонидан ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятларини тўғри бажаришдир. Дастурий маҳсулотдан фойдаланган ҳолда Фойдаланувчи шахсий маълумотларини қайта ишлашга ўз розилигини билдиради.

2.7. Маъмурият Фойдаланувчи томонидан ушбу Шартнома ва/ёки Ўзбекистон қонунчилиги бузилган тақдирда, шунингдек бундай қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда Фойдаланувчининг дастурий маҳсулот билан фойдаланишни бир томонлама тўхтатиб туришга ҳақлидир.

 

3. ЛИЦЕНЗИЯНИ СОТИБ ОЛИШ ВА ДАСТУРИЙ МАҲСУЛОТДАН ФОЙДАЛАНИШ.

3.1. Маъмурият хоҳишига кўра белгиланган синов муддати давомида Фойдаланувчиларга дастурий маҳсулотга бепул киришни таклиф қилиши мумкин.

3.2. Дастурий маҳсулотга киришга буюртма беришда фойдаланувчи Лицензия муддатини, шунингдек кириш пайтида мавжуд бўлган бошқа обуна шартларини танлаш имкониятига эга.

3.3. Лицензиянинг қиймати унинг амал қилиш муддати ва фойдаланувчи танлаган тўлов тартиби билан белгиланади. Белгиланган маълумотлар фойдаланувчи маблағлари ҳисобдан чиқарилишидан олдин дастурий маҳсулот интерфейсида кўрсатилади. Лицензия учун тўлов банк пластик картаси ёки лицензияни буюртма қилиш пайтида мавжуд бўлган бошқа усул ёрдамида амалга оширилади.

3.4. Тўловни амалга оширишда Фойдаланувчи тўлов тартиби ва усуллари бўйича тўлов кўрсатмаларига амал қилиши шарт.

3.5. Фойдаланувчи мустақил равишда ва ўз ҳисобидан маблағларни ўтказиш билан боғлиқ барча харажатларни, шу жумладан банклар ва тўлов тизимларининг комиссияларини ўз зиммасига олади.

3.6. Пул маблағлари ўтказилишини тасдиқлаш учун банклар ва тўлов тизимлари томонидан берилган нақд пул тушумлари ва бошқа ҳужжатлар, шу жумладан электрон ҳужжатлар Фойдаланувчи тўловини тасдиқлаш учун хизмат қилади.

3.7. Фойдаланувчи маблағларни ўз номидан мустақил равишда киритади. Вояга етмаган Фойдаланувчи ўз номидан маблағлар киритади, лекин унинг ота-она розилиги билан/қонуний вакили, акс ҳолда маблағлар вояга етмаган Фойдаланувчи номидан ота-она/ қонуний вакили томонидан киритилади. Вояга етмаганга битим тузиш учун ота-онасининг/қонуний вакилининг розилиги керак бўлган ҳолларда, Фойдаланувчи бундай розиликка эга деб хисобланади. Фойдаланувчи ўз ота-она / қонуний вакили тегишли розилигини эгалигига тўлиқ жавобгар бўлади (бундай рухсат зарур бўлса). 18 ёшга тўлмаган Фойдаланувчи йилига 450,000.00 (тўрт юз эллик минг) сўмдан ошмайдиган миқдорда лицензия сотиб олиш ҳуқуқига эга.

3.8. Тўлов усули сифатида дастурий маҳсулотга автоматик равишда қайта тикланадиган обунани танлаган Фойдаланувчи исталган вақтда навбадтаги обунадан олдин дастурий маҳсулот интерфейсида "Обуна маълумотлари" - "Обунани бекор қилиш" опциясини танлаган ҳолда обунани янгилашни бекор қилиш ҳуқуқига эга.

3.9. Лицензия «Kundalik» тизимида тегишли қариндошлик муносабатлари ўрнатилган бўлса, дастурий маҳсулотнинг барча функсияларидан Фойдаланувчининг ўзига ҳам, унинг оила аъзоларига ҳам фойдаланиш имконини беради.

 

4. ЖАВОБГАРЛИК

4.1. Фойдаланувчи ушбу Шартномани тузишда унинг бир қатор шахсий маълумотлари, шу жумладан дастурий маҳсулот доирасида ишлатиладиган баҳолар тўғрисидаги маълумотлар «Kundalik» тизимга фаолияти Маъмурият назоратидан ташқарида бўлган таълим муассасалари ходимлари томонидан киритилишидан хабардор. Маъмурият дастурий маҳсулот орқали амалга ошириладиган баҳолаш маълумотларининг таҳлилининг ўз вақтида ва аниқлиги учун жавобгар эмас.

4.2. Фойдаланувчи ўзи танлаган тўлов усулларидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини бузмаган ҳолда фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлигига кафолат беради. Маъмурият Фойдаланувчининг унга тегишли бўлмаган тўлов воситаларидан фойдаланиши натижасида учинчи шахсларга етказилган зарар учун жавобгар эмас. Маъмурият, агар Фойдаланувчи ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этганлигига шубҳа туғилса, ҳолатлар аниқланмагунча, Дастурий маҳсулотга киришни таъминлашни бир томонлама тўхтатиб туриш ҳуқуқини ўз ваколатлари доирасида сақлаб қолади.

4.3. Маъмурият Фойдаланувчининг тўлов шартларини бажаришининг тўғрилиги, шу жумладан Маъмурият назорати остида бўлмаган ҳолатлар туфайли юзага келган ҳар қандай молиявий йўқотишлар учун жавобгар емас.

4.4. Маъмурият дастурий маҳсулотга киришни таъминлашдаги ҳар қандай техник носозликлар ва хатоларни, уларнинг келиб чиқиш сабабларидан қатъи назар, имкон қадар тезроқ бартараф этиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади. Шу билан бирга, Маъмурият техник хатолар ва носозликларнинг тўлиқ йўқлигига кафолат бермайди.Техник носозликларнинг пайдо бўлиши, агар улар 10 (ўн) календар кун ичида бартараф этилса, Дастурий маҳсулотга обунани бекор қилиш ва Фойдаланувчи томонидан қўйилган маблағларни қайтариш учун сабаб бўлмайди. Агар носозликлар кетма-кет 10 (ўн) календар кундан ортиқ давом этса, Маъмурият Фойдаланувчининг илтимосига биноан унинг лицензиясининг амал қилиш муддатини иловадаги носозликларни амалда бартараф этиш муддатига узайтиради. Агар техник носозликлар кетма-кет 30 (ўттиз) календар кундан ортиқ давом этса, Фойдаланувчи дастурдан кейинги фойдаланишни рад этишга ва Маъмуриятдан дастур ишламаган ёки техник хатолар ва носозликлар билан ишлаган давр учун тўланган маблағларни қайтариб беришни талаб қилишга ҳақлидир.

4.5. Бундай Шартнома шартларини бузилиши фавқулодда вазият ҳолатлари (форс-мажор) туфайли бўлса, Маъмурият Шартнома шартларини бузганлик учун жавобгарликдан озод этилади, шу жумладан: давлат органлари ҳаракатлари, ёнғин, сув тошқини, эпидемия, пандемия, зилзила, бошқа табиий ҳаракатлар, электр ва/ёки компютер тармоғи узилишлар, интеренет йўқлиги, иш ташлашлар, фуқаролик тартибсизликлар, тартибсизликлар, қонун билан фавқулодда вазият ҳолатлари билан боғлиқ бошқа ҳар қандай ҳолатлар.

 

5. БОШҚА ҚОИДАЛАР

5.1. Фойдаланувчиларнинг дастурий маҳсулотнинг ишлашига оид барча даъволари ва истаклари интернет саҳифасида кўрсатилган алоқа воситаларига қуйидаги кўрсатилган манзил бўйича юборилиши керак: https://help.kundalik.com/hc/uz/.

5.2. Ҳар қандай низо юзага келганда, унинг томонлари электрон ёзишмаларга қабул қилинадиган далил сифатида ишлатишлари мумкин.

5.3. Фойдаланувчининг барча даъволари улар олинган кундан бошлаб 20 (йигирма) кун ичида кўриб чиқилади. Маъмурият даъво келиб тушган электрон почта манзилига ёки бошқа алоқа каналига електрон почта ёки хабар юборишда Фойдаланувчига тегишли равишда жавоб берган деб ҳисобланади.

5.4. Агар шартнома шартларидан бири ҳақиқий емас деб топилса, бу умуман шартноманинг ҳақиқий емаслигига олиб келмайди.

5.5. Шартнома жорий версияси https://kundalik.ozlashtah.uz/terms-uz қуйидаги манзилда жойлашган: Маъмурият веб-сайтда ёки Дастурий маҳсулот интерфейсида ўзгаришларни эълон қилиш орқали шартномани бир томонлама ўзгартириш ҳуқуқига эга. Ўзгартишлар эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга киради, агар ўзгартишлар эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга киришининг бошқа санаси қўшимча равишда белгиланмаган бўлса. Фойдаланувчи веб-сайтда ёки дастурий маҳсулот интерфейсида жойлашган шартнома матнидаги ўзгаришларни мустақил равишда кузатиб боради.

5.6. Агар низолар музокаралар йўли билан ҳал этилмаса, улар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган тартибда судда ҳал этилиши лозим.

5.7. Томонларнинг ушбу Шартнома билан тартибга солинмаган муносабатлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, шунингдек, «Kundalik» тизимидан Фойдаланувчи келишувига мувофиқ амалга оширилади.

Была ли эта статья полезной?

Комментарии