Файлларни қандай архивлаш ва архивдан чиқариш мумкин?

Файллар ёки файллар билан папкаларни архивлаш ва очиш ўқитувчига дарс режаларини юклашда, дарс мавзусига файлларни юклашда ҳам, уй вазифаси саҳифасига бажарилган топшириқлар билан бир нечта фотосуратларни юклашда ўқувчилар учун зарур бўлиши мумкин.

Машҳур WinRAR архиви билан ишлашни кўриб чиқамиз:

Архив файллари билан ишлаш учун аввал қурилмангизга архивловчи дастурини ўрнатишингиз керак.

  • Компютер учун WinRAR дастурини бу ердан юклаб олишингиз мумкин;
  • Мобил қурилма учун RAR дастурини Play market (Android фойдаланувчилари учун) ёки App Store (IOS фойдаланувчилари учун) иловалар маркази орқали юклаб олишингиз мумкин.

 

RAR файл кенгайтмаси - бу нима?

RAR- WinRAR архиваторининг асл формати. RAR форматидаги файл .rar кенгайтмасига эга ва бир ёки бир нечта ихчамлаштирилган файлларни сақлаши мумкин бўлган маълумотлар контейнеридир. Бошқа архивлаш дастурлари билан солиштирганда, RAR жуда кўп афзалликларга эга, жумладан, кўп қисмли архивларни қўллаб-қувватлаш, юқори ихчамлаштириш нисбати, бу уй вазифаси саҳифасига файлларни юклашда фойдали бўлиши мумкин.

 

Компютерда RAR файллар билан ишлаш

Файл/папкаларни қандай архивлаш мумкин:

  • Архивламоқчи бўлган файлларни танланг.
  • Сичқончанинг ўнг тугмаси билан танланган файллардан бирини босинг.
  • Контекст менюсидан Архивга қўшиш-ни танланг:

11.jpg12.jpg

 

Архивланган файлни қандай очиш мумкин:

1. Агар сизда очмоқчи бўлган RAR файлингиз бўлса (масалан, синф журналлари билан экспорт қилинган архив), ушбу файлни икки марта босинг ва у WinRAR дастурида очилади. Шундан сўнг архивдан чиқариш керак бўлган файл ва/ёки папкаларни танлаш мумкин:

 

3.jpg

 

2. WinRAR ойнасининг юқори қисмидаги "Чиқариш…" тугмасини босинг, мақсадли папкани танланг (RAR файлидан олинган маълумотларни сақламоқчи бўлган жой) ва "ОК" тугмасини босинг.
Чиқарилган файллар мақсадли папкага жойлаштирилади.

 

4.jpg

 

Мобил қурилмада RAR файллари билан ишлаш

Файл/папкаларни қандай архивлаш мумкин:

  1. файлни архивлаш учун RAR иловасига кириш керак;
  2. файлни танлаш ва экраннинг юқори қисмидаги 25.jpg белгисини босинг;
  3. сақланиши керак бўлган жойни танланг ва архивдан чиқаришни тасдиқлаш учун "ОК" тугмасини босинг:

14.jpg15.jpg

 

Архивланган файлни қандай очиш мумкин:

1. Архивланган файлни юклаб олгандан сўнг, файлни очиш йўлини танлаш учун ушбу файлни босишингиз керак:

 

7.jpg6.jpg

 

2. Танланган файлларни кўриш учун керакли файлни белгиланг ва тегишли иловада очинг:

 

9.jpg10.jpg

 

3. Файлни архивдан чиқариш учун файлни танланг ва 55.jpg белгисини босинг, файлнинг манзилини танланг ва архивдан чиқаришни тасдиқлаш учун "ОК" тугмасини босинг:

 

8.jpg

Была ли эта статья полезной?

Комментарии