«Ўзлаштириш: Синфлар» ҳисоботи танланган ҳисобот даври учун синфдаги барча ўқувчиларга ушбу ҳисобот даврида барча фанлар бўйича барча якуний баҳолар ўрнатгандан кейингина автоматик равишда тўлдирилади.
Ҳисоблаш учун синфдаги барча ўқувчиларнинг барча баҳолари қўлланилади.
Ҳеч бўлмаганда битта якуний баҳо бўлмаса ҳисобот тўлиқ тўлдирилмайди. Якуний баҳоларга эга бўлмаган ўқувчилар сони «Баҳолар мавжуд эмас» бандида кўрсатилади.
Ҳисоботни тузиш учун қуйидагиларни кўрсатиш керак:
- ўқув йили;
- синф;
- ҳисобод даври.
Ҳисобот қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган жадвал шаклида тузилади:
Жадвал №1
- синфдаги ўқувчиларнинг исм фамилияси;
- фанларнинг номи ва ушбу фанлар бўйича ўқувчиларнинг якуний баҳолари;
- ўқувчининг умумий ўртача бали;
- ўқувчилар рейтинги (ўқувчиларнинг ўртача баллари асосида шакллантирилади);
- фан бўйича умумий ўртача балл;
- фан бўйича билим сифатининг %;
- фан бўйича % ЎБД (ўқувчиларнинг ўрганиш даражаси).
Ҳисоботда фақат созламаларида «аттестация билан» параметри белгиланган фанлар кўрсатилади.
Ҳисобот танланган давр учун барча якуний баҳолар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. «-» белгиси ўқувчининг ушбу фанни ўрганмаганлигини, бўш катак – баҳо киритилмаганини англатади.
Жадвал №2
- аълочи ўқувчиларр сони;
- аълочи ўқувчиларнинг синфдаги ўқувчилар умумий сонига нисбати;
- аълочи ўқувчиларнинг исм фамилияси;
- яхши ўзлаштирувчи ўқувчилар сони;
- якуний баҳоларида битта «4» баҳоси бўлган яхши ўзлаштирувчи ўқувчилар сони;
- яхши ўзлаштирувчи ўқувчиларнинг синфдаги ўқувчилар умумий сонига нисбати;
- битта якуний «4» баҳоси билан яхши ўзлаштирувчи ўқувчиларнинг синфдаги ўқувчилар умумий сонига нисбати;
- яхши ўзлаштирувчи ўқувчиларнинг исм фамилияси;
- якуний баҳоларида битта «4» баҳоси бўлган яхши ўзлаштирувчи ўқувчиларнинг исм фамилияси;
- қониқарли даражали ўқувчилар сони;
- якуний баҳоларида битта «3» белгиси олган ўқувчилар сони;
- қониқарли даражали ўқувчиларнинг синфдаги барча ўқувчилар сонига нисбати;
- қониқарли даражали ўқувчилар якуний баҳоларида битта «3» белгиси бўлган ўқувчиларнинг синфдаги ўқувчилар умумий сонига нисбати;
- қониқарли даражали ўқувчиларнинг исм фамилияси;
- якуний баҳоларида битта «3» белгиси олган ўқувчиларнинг исм фамилияси;
- қониқарсиз даражали ўқувчилар сони;
- қониқарсиз даражали ўқувчиларнинг синфдаги барча ўқувчилар сонига нисбати;
- қониқарсиз даражали ўқувчиларнинг исм фамилияси.
Эслатма: ҳисоботдаги ўқувчилар алифбо тартибида тартибланган.
Биринчи жадвалда ўқувчининг исми билан боғланган ҳавола ўқувчининг кундалигига, иккинчи жадвалда ўқувчининг «Ўзлаштириш: Ўқувчилар» ҳисоботига олиб келади.
Жадваллар олдида ҳисобот тўғрисидаги умумий маълумотлар қуйидаги шаклда кўрсатилади:
- синф раҳбарининг исм фамилияси;
- синфнинг умумий ўртача бали;
- фанлар бўйича билим сифатининг умумий фоизи;
- фанлар бўйича умумий ЎБД;
- синф бўйича умумий ўзлаштириш %;
- синф бўйича билим сифатининг умумий %.
Ҳисоботда танланган ҳисобот даврининг охирги кунида синфда бўлган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади. Агар ҳисобот даврида ўқувчи синфдан кўчирилган бўлса, унда у ҳақида маълумотлар кўрсатилмайди.


Ҳисоботда аналитик кўрсаткичлар параметрларини ҳисоблаш учун қуйидаги формулалар қўлланилади:
- Ўртача балл = («1» * 1 баҳолар сони + «2» * 2 баҳолар сони + «3» * 3 баҳолар сони + «4» * 4 баҳолар сони + «5» * 5 баҳолар сони) / («1» баҳолар сони + «2» баҳолар сони + «3» баҳолар сони + «4» баҳолар сони + «5» баҳолар сони).
Ўқувчиларнинг ўртача баллини ҳисоблашда ушбу ўқувчининг барча фанлари бўйича барча баҳолар қўлланилади.
Эслатма: ўқувчилар рейтинги ўқувчиларнинг ўртача балли асосида тузилади.
Бир фан учун ўртача баллни ҳисоблашда ушбу фан бўйича барча ўқувчиларнинг барча баҳолари қўлланилади.
Синф бўйича умумий ўртача баллни ҳисоблашда ушбу синфдаги барча ўқувчиларнинг барча фанларидан барча баҳолари қўлланилади.
- Фан бўйича билим сифатининг % = ((аълочи ўқувчилар сони + яхши даражали ўқувчилар сони) * 100%) / (синфдаги ўқувчиларнинг умумий сони - "ОЗ" белгили ўқувчилар сони).
қаерда:
-
- аъло даражали ўқувчи – фан бўйича якуний баҳоси «5» бўлган ўқувчилар;
- яхши даражали ўқувчи – фан бўйича якуний баҳоси «4» бўлган ўқувчилар.
- Фанлар бўйича билим даражасининг умумий % = (1 фан бўйича билим сифати% + 2 фан бўйича билим сифати% + 3 фан бўйича билим сифати% ... + N фан бўйича билим сифати%) / N, бу ерда N - билим сифатифоизи ҳисобланган фанларнинг умумий сони.
- Синфда бўйича билим сифатининг умумий % = ((аълочи ўқувчилар сони + яхши даражали ўқувчилар сони) * 100%) / (синфдаги ўқувчиларнинг умумий сони - "ОЗ" белгиси қўйилган ўқувчилар сони).
қаерда:
- аъло даражали ўқувчи – фан бўйича якуний баҳоси «5» бўлган ўқувчилар;
- яхши даражали ўқувчи – фан бўйича якуний баҳоси «4» ёки камида битта фан бўйича якуний баҳоси «4» бўлган ўқувчилар.
- Синф бўйича ўзлаштиришнинг умумий % = ((аълочи ўқувчилар сони + яхши даражали ўқувчилар сони + қониқарли даражали ўқувчилар сони) * 100%) / (синфдаги ўқувчиларнинг умумий сони - "ОЗ" белгиси қўйилган ўқувчилар сони).
қаерда:
-
- аъло даражали ўқувчи – фан якуний баҳоси «5» бўлган ўқувчилар;
- яхши даражали ўқувчи – фанлар бўйича якуний баҳоси «4» ёки камида битта фан бўйича якуний баҳоси «4» бўлган ўқувчилар
- қониқарли даражали ўқувчи - фанлар бўйича якуний баҳоси «3» ёки камида битта фан бўйича якуний баҳоси «3» бўлган ўқувчилар.
- ЎБД (ўқувчиларнинг билим даражаси)-нинг умумий % =

- қаерда:
- n2 – фан бўйича «1», «2», «ЎТМ» якуний баҳоларнинг сони;
- n3 – фан бўйича «3» якуний баҳоларнинг сони;
- n4 – фан бўйича «4», «Ў» якуний баҳоларнинг сони;
- n5 – фан бўйича «5» якуний баҳоларнинг сони;
- n6 – фан бўйича «Б/О» якуний баҳоларнинг сони.
- Фанлар бўйича ЎБД (Ўқувчиларнинг билим даражаси) умумий % = (1-фан бўйича ЎБД % + 2-фан бўйича ЎБД % + 3 фан бўйича ЎБД %... + N фани бўйича ЎБД %), қаерда N – умумий ЎБД % ҳисобланган фанлар сони.
Ҳисоботнинг кўриниши: барча ходимларга.