«Ўзлаштириш: Синф раҳбарига» ҳисоботи

Танланган ҳисобот даври учун «Ўзлаштириш: Синф раҳбарига» ҳисоботи ўқувчилар учун ушбу ҳисобот даврида барча фанлар бўйича барча якуний баҳолар  киритилгандан кейингина автоматик равишда тўлдирилади.

Эслатма: якуний баҳолар ўрнига хужайраларда берилган фан бўйича ўқувчининг ҳисобот давригача (шу жумлада) киритилган жорий баҳоларининг ўртача бали кўрсатилади.

Ҳисоботни тузиш учун қуйидагтларни кўрсатиш керак:

  • ўқув йили;
  • синф;
  • ҳисобот санаси.

Ҳисобот, «Ҳисобот тузиш» тугмачасини босгандан сўнг тузилади.

Эслатма: автоматик тарзда жорий сана учун ҳисобот тузилади, аммо интерфаол тақвим ёрдамида ҳар қандай сана учун маълумотларни танлаш ва кўришингиз мумкин.

Ҳисобот қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган жадвал шаклида тузилади:

  • синфдаги ўқувчиларнинг исм фамилиялари;
  • фанларнинг номлари ва ушбу фанлар бўйича синф ўқувчиларининг ўртача баҳолари;
  • муайян фан ва барча фанлар бўйича ўқувчининг ўртача балли;
  • ўқувчилар рейтинги (ўртача баҳо асосида шакллантирилади);
  • фан бўйича ўртача балл;
  • фан бўйича билим сифати %;
  • фан бўйича ЎБД % (ўқувчиларнинг билим даражаси).

 

63.png

Ҳисоботда аналитик кўрсаткичлар параметрларини ҳисоблаш учун қуйидаги формулалар қўлланилади:

  • Ўртача балл = («1» * 1 баҳолар сони + «2» * 2 баҳолар сони + «3» * 3 баҳолар сони + «4» * 4 баҳолар сони + «5» * 5 баҳолар сони) / («1» баҳолар сони + «2» баҳолар сони + «3» баҳолар сони + «4» баҳолар сони + «5» баҳолар сони).

Ўқувчининг ўртача баллини ҳисоблашда ушбу ўқувчининг барча фанлар бўйича барча баҳолари қўлланилади.

Эслатма: ўқувчилар рейтинги ўқувчиларнинг ўртача балли асосида тузилади.

Синфда бир фан бўйича ўртача баҳо балларини ҳисоблашда ушбу фан бўйича синф ўқувчиларининг барча баҳолари қўлланилади.

  • Билим сифати % = ((аъло даражали ўқувчилар сони + яхши даражали ўқувчилар сони + ўзлаштирган ўқувчилар сони) * 100%) / (синфдаги ўқувчиларнинг умумий сони - «ОЗ» белгиси қўйилган ўқувчилар сони).

    қаерда
    • аъло даражали ўқувчи – фан бўйича якуний баҳоси «5» бўлган ўқувчилар;
    • яхши даражали ўқувчи – фан бўйича якуний баҳоси «4» бўлган ўқувчилар.

  • ЎБД (ўқувчиларнинг билим даражаси)-нинг умумий % = 

64.png

  • қаерда
    • n2 – фан бўйича «1», «2», «ЎТМ» якуний баҳоларнинг сони;
    • n3 – фан бўйича «3» якуний баҳоларнинг сони;
    • n4 – фан бўйича «4», «Ў» якуний баҳоларнинг сони;
    • n5 – фан бўйича «5» якуний баҳоларнинг сони;
    • n6 – фан бўйича «Б/О» якуний баҳоларнинг сони.

Ҳисоботнинг кўриниши: маъмурларга, «УВ ва баҳолар» га кириш ҳуқуқига эга муҳаррирларга, фан ўқитувчисига - фақат уларнинг синфлари бўйича.

Bu maqola foydali bo’ldimi?

Sharhlar