Ёзувларни модерация қилиш - бу таълим ташкилотининг ҳар қандай фойдаланувчиларининг нашр қилган ёзувларини таҳрирлаш ёки ўчириш имконияти, шунингдек ёзувлардаги шарҳларни ўчириш имконияти.
Ким ушбу ҳуқуқларга эга?
Қуйидаги фойдаланувчилар ёзувларни модерация қилиши мумкин:
- Администратор ўзининг таълим муассасасидаги ҳар қандай ёзувларни модерация қилиши мумкин;
- «Модератор» ҳуқуқига эга бўлган ходим ўз таълим муассасасидаги ҳар қандай ёзувларни модерация қилиши мумкин;
- Синф раҳбари ўз синфи бўйича ёзувларини, синф ота-оналари учун ёзувларни ва синф ходимлари учун ёзувларни таҳрирлаши мумкин.
- Бошқарувчи ташкилотнинг администратори ўз ташкилотидаги ҳар қандай ёзувларни модерация қилиши мумкин.
Бошқа барча фойдаланувчилар фақат ўз хабарларини таҳрирлашлари ва ўчиришлари мумкин.
Ёзувларни қандай таҳрирлаш мумкин?
Ёзувни таҳрирлаш учун қуйидагилар зарур:
- ёзувни бошқариш тугмачасини босинг
;
- «Таҳрир қилиш» бандини танланг;

- очилган матн таҳрирловчисига керакли ўзгартиришларни киритинг;
- «Сақлаш» тугмасини босинг.

Изоҳ: таҳрирлаш натижасида ёзувнинг автори, нашр вақти ва кўришлар ҳақида маълумотлар ўзгармайди.
Ёзувни қандай ўчириш мумкин?
Ёзувни ўчириш учун қуйидагилар зурур:
- ёзувни бошқариш тугмачасини босинг
;
- «Ўчириш» бандини танланг;

- очилган ойнада «Ўчириш» тугмасини босиб, ҳаракатни тасдиқланг.

Шарҳни қандай ўчириш мумкин?
Ёзувдаги шарҳни ўчириш учун қуйидагилар зарур:
- шарҳнинг тўғрисида, шарҳни бошқариш тугмасини босинг
;
- «Ўчириш» бандини танланг;

- шарх ўчирилгани ҳақида ёзув пайдо бўлади.
