Файлни импорт қилиш учун тайёрлаш
Импор тартибини бошлашдан олдин, .xlsx ёки .xls (Microsoft Excel 2007-2014) дастлабки файлларни маълумотлар билан тайёорлашингиз керак. Файл олдиндан экспорт қилинган бўлиши мумкин.
Файл қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши мумкин:
Дарс режаларини дарс рақамлари кўрсатилган устун бўлмаса ҳам импорт қилиш мумкин. Агар дарс рақамлари кўрсатилмаган бўлса, улар автоматик тарзда, ўз кетма-кетлиги бўйича рақамланади.
Файлда барча дарслар бўлмаслиги мумкин.
Дарс режаларини импорт қилиш учун тўлдирилган файлнинг мисоли:
Эслатма: устун номлари мажбурий эмас. Иш режасини импорт қилиш учун намунавий файл мақолада илова қилинган.
Импорт
Импорт тартибини амалга ошириш учун курсорни (кўк меню тасмасидаги) «Таълим» бўлимига ўтказишингиз керак ва очилган менюда «Журналлар» ёрлиғини танланг.
Журналлар саҳифасида «Дарс соатларини режалаштириш» ёрлиғига ўтинг ва саҳифанинг ўнг томонидаги тугмасини босинг.
1-қадам. Маълумотлар манбаи
Импорт қилишни режалаштиришнинг ушбу босқичида сиз дастлабки маълумотларга эга файлни танлашингиз керак. Буни амалга ошириш учун «Файлни танлаш» тугмасини босинг ва олдиндан тайёрланган ҳужжатни қўшинг. Кейин файлнинг биринчи қаторидаги таркибни кўрсатинг: устунлар ёки маълумотларнинг номини белгиланг ва «Кейинги» тугмасини босинг.
2-қадам. Созламалар
Очилган саҳифада жадвални режалаштириш параметрларини кўрсатишингиз керак:
Кейин устунларнинг ёзишмаларини белгилашингиз керак ва «Кейинги» тугмасини босинг.
3 қадам. Маълумотларни текшириш
Дастлабки текшириш натижалари импорт файлидаги маълумотларнинг тўғри ёки нотўғрилигини кўрсатади.
Маълумотларни текшириш жараёнида тизим иш режаси катакларида импорт қилиш вақтида мавжуд бўлган маълумотлар хақида хабар беради. Тизим дарс мавзулари ва уй вазифаларини алмаштириб бериши ёки ўз ҳолича қолдириши мумкин. Дарсни режалаштиришнинг ҳар бир сатрида сиз ҳаракатни танлашингиз мумкин: импорт қилиш ёки импорт қилмаслик.
Керакли ҳаракатларни танлаганингиздан сўнг, «Импорт қилиш» тугмасини босинг.
Агар дастлабки текшириш муваффақиятли бўлса, «Кейинги» тугмани босишингиз керак.
4 қадам. Импорт
Тизим импорт натижалари бщлган саҳифани очади. Агар сиз яна файл импорт қилмоқчи бўлсангиз, «Янги импорт қилишни бошлаш» тугмасини босинг.
Уй вазифасини импорт қилишда автоматик равишда қуйидаги параметрлар ўрнатилади: