«Ўқувчилар бўйича ҳаракат – Хулосавий» ҳисоботи

Ҳисобот келган ва кетаётган ўқувчилар сонини кузатишга мўлжалланган. У танланган давр учун ташкилотга келган (ёки бошқа синфдан кўчирилган) ва синфдан чиққан ўқувчиларнинг (шу жумладан ўқув йилининг охирида катта синфга ўтказилишини) умумий сонини акс эттиради.

Ҳисоботни тузиш учун қуйидагиларни бажаринг:

  • ўқув йили ва вақтини танланг;
  • «Қўллаш» тугмасини босинг.

Эслатма: стандарт сифатида жорий ўқув йили учун ҳисобот тузилади ва интерфаол тақвим ёрдамида ўтган ўқув йиллари ёки маълум бир вақтни танлаш мумкин.

Ҳисобот қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган жадвал шаклида тузилади:

  • параллел;
  • ўқув йилининг бошидаги ўқувчилар сони;
  • вақт оралиғида келган ўқувчилар сони;
  • вақт оралиғида кетган ўқувчилар сони;
  • ўқув йили охиридаги ўқувчилар сони.

Ҳисоботда қайд этилган ўқувчилар ҳаракати:

  • таълим муассасасида / синфда ўқишни бошлаш - «Қабул қилинди» устунида «+1»;
  • таълим муассасасидан чиқариб ташлаш - «Чиқиб кетди» устунида «+1»;
  • бир синфдан бошқасига ўтказиш - «Қабул қилинди» устунида «+1» ва «Чиқиб кетди» устунида «+1»;
  • таълим муассасасида ўқишни битирган («Архивга ўтказиш», «Битириш» функтсияларидан фойдаланган ҳолда 9 ва 11-синфлардан истисно қилиш) - «Чиқиб кетди» устунида «+1».

Ўқувчини кўчириш / чиқариб юбориш вақтида қуйидаги ҳарақат тури кўрсатилади:

  • «Ҳақиқий» (кўчириш ҳисоботнинг тегишли устунида қайд этилади);
  • «Хатолик туфайли кўчириш» (ўқувчи мактабдан чиқарилган деб ҳисобланмайди, келиш тўғрисидаги маълумот бекор қилинади).

Устун сарлавҳасидаги «Қабул қилинди» ва «Чиқиб кетди» ҳаволалари мос равишда «Ўқувчилар бўйича ҳаракат: Келганлар» ва «Ўқувчилар бўйича ҳаракат: Кетганлар» деган ҳисоботларга олиб боради. Танланган вақт даври учун ҳисоботларда маълумотлар акс этилади.

Эслатма: ўқувчиларнинг синфга / таълим муассасасига аъзоликнинг тўғри бошланиш ва тугаш саналари киритилиши шарти билан ҳисобот актуал бўлади.

Масалан: агар ўқувчи 5-август куни мактабга қабул қилинган бўлса, унда 1-сентябрдан бошлаб ҳисоботда у ҳисобга олинмайди. Ўқувчини ҳисоботда кўрсатиш учун ҳисоботни тузиш санасини 1 августга ўзгартириш керак.

Ҳисоботнинг кўриниши: «Одамлар» блокига кириш ҳуқуқига эга бўлган муҳаррирга ва маъмурга.

 

42.png

Bu maqola foydali bo’ldimi?

Sharhlar