«Давомат: Мактаб» ҳисоботи

«Давомат: Мактаб» ҳисоботи,  ҳисобот даврида ўқувчининг журналга киритилган давомат ва кечикиш белгилари тўғрисидаги маълумотлар асосида автоматик равишда тўлдирилади.

Ҳисобот тузиш учун қуйидагиларни танлаш керак:

  • ўқув йили;
  • вақт оралиғи;
  • дарс қолдириш сабаби:

    • «Н / Н / N» – «кичкина», сабабсиз дарс қолдирганини кўрсатиш учун;
    • «П / ДҚ / DQ» – «кичкина», сабабли дарс қолдирганини кўрсатиш учун;
    • «Б / К / K» – «кичкина», касаллик сабабли дарс қолдирганини кўрсатиш учун;
    • «О / КҚ / KQ» – «кичик», дарсга кечикишни кўрсатиш учун.
    • «Н» + «ДҚ» + «К» – барча сабаблар бўйича дарс қолдириш белгиларининг сони.

  • дарс қолдириш белгиларининг минимал сони.

Эслатма: автоматик равишда ҳисоботда кўрсатиладиган давомат белгиларинг минимал сони = 1. Ушбу минимал сонни таҳрирлаш маъмур ва муҳаррирларга топширилади.

Ҳисобот қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган жадвал шаклида тузилади:

  • синф номи;
  • дарс қолдириш (ҳисобот тузиш учун кўрсатилган) минимал сонига мос келадиган ўқувчилар сони;
  • дарс қолдириш (ҳисобот тузиш учун кўрсатилган) минимал сонига мос келадиган ўқувчиларнинг исм фамилиялари.

 

Эслатма: минимал дарс қолдириш сони барча фанлар учун йиғма ҳисобланади.

Шунингдек ҳисобот жадвалида қуйидагилар ҳисобга олинади:

  • параллеллар бўйича дарс қолдириш белгиларининг минимал сонига эга бўлган ўқувчилар сони;
  • ўқув босқичлари бўйича  дарс қолдириш белгилари минимал сонга эга бўлган ўқувчилар сони.

Эслатма: синф номига боғланган ҳавола маълум бир синф учун «Давомат: Синфлар» ҳисоботига олиб келади.

Ҳисоботнинг кўриниши: барча ходимларга.

 

____.png

Bu maqola foydali bo’ldimi?

Sharhlar