Браузернинг махфийлигини қандай ошириш мумкин?

Интеренет фойдаланувчилари қулайлиги учун браузер вазифалари доимий равишда такомиллаштирилмоқда. Бироқ, браузерлар нафақат табора ривожланибгина қолмай, балки «қизиқувчироқ» ҳам бўлиб бормоқда: улар қидирув сўровларини, дастурни ишлатиш ҳақидаги маълумотни ва бошқа маълумотларни ўз дастурчилари серверларига юборади. Кўрилган сайтлар тизимда қолган турли хил cookie- файллар орқали ўзаро ахбарот алмашишлари мумкин. Фойдаланувчининг фаолиятларини кузатиш мақсадлари хар – хил: энг машҳур браузер функциялари бўйича статисткани олишдан бошлаб, браузер плагинлари автоматик янгиланиши орқали реклама мақсадида маълумотларни етказиш ва зарарли дастурларни тарқатишгача.

Ушбу қўлланма энг машҳур браузерларда кузатув хусусиятини қандай ўчириб қўйиш кераклигини тасвирлайди.

 

_________.png Google Chrome 

Кузатувни Google Chrome - да ўчириб қўйиш учун сиз қуйидагиларни бажаришингиз керак:

  • браузер менюсини очинг ва «Созламалар» бўлимини танланг

fe56139b271f9e5b8cd1fe3046f632f9.png

 

  • "Махфийлик ва хавфсизлик" бўлимида "Cookie файллари ва сайтнинг бошқа маълумотлари" бўлимини очинг: бўлимини очинг:

7_.png

 

  • Очилган бўлимда "Учинчи томон cookie файлларини блоклаш" ва «Чиқиш трафиги учун кузатиш тақиқларини жўнатиш» ёнидаги тугмалар ҳолатини фаоллаштиринг:

8_.png

 

 Yandex браузер

Кузатувни Yandex  браузерида ўчириб қўйиш учун сиз қуйидагиларни бажаришингиз керак:

  • браузер менюсини     очинг ва «Созламалар» бўлимини танланг:

222.jpg

 

  • очилган ойнада экраннинг чап қисимидаги «Тизим» бандини танланг, сўнгра саҳифанинг пастки қисимида «Шахсий маълумотлар созламалари» ҳаволасини босинг;
  • «Сайтларга сўров жўнатиш «Do not Track» («Кузатилмасин»)» ёнида тасдиқлаш белгисини кўрсатинг:

__2.png

 

  • бундан ташқари «Сайтлар» бўлимида «Кенгайтирилган саҳифалар созламалар» бўлимига ўтинг;

zl3.png

 

  • учинчи томоннинг cookie – файлларини қўшимча блоклаш учун (масалан, баннер рекламалари ёки очиладиган ойналар) «Маълумотлар ва учинчи томон сайтларидан cookie файлларни блоклаш» ёнидаги катакчани белгиланг:

_.jpg

 

  • созламалар автоматик равишда сақланади.

1_______.png Mozilla Firefox

Кузатувни Firefox  браузерида ўчириб қўйиш учун сиз қуйидагиларни бажаришингиз керак:

  • экраннинг ўнг юқори бурчагида менюга    ўтинг ва «Созламалар» бўлимини танланг:

29.jpg

 

  • очилган ойнада «Ичидагини блоклаш» бўлимидаги «Махфийлик ва ҳимоя қилиш» ёрлиғини танланг ва «Жиддий» элементидаги радио тугмасини фаоллаштиринг (агар керак бўлса «Стандарт» элементини танлаб қулфлаш созламаларини юмшата оласиз):

_.jpg

 

1______.png Opera

Кузатувни Opera  браузерида ўчириб қўйиш учун сиз қуйидагиларни бажаришингиз керак:

  • браузер менюсига    ўтинг ва «Созламалар» ёрлиғини танланг (Alt+P):

670a5fe622d559d87425cf1bc01f692f.png

 

  • «Хавфсизлик» бўлимини танланг, «Чиқиш трафигини кузатиш тақиқини юбориш» опцияси ёнидаги тугма ҳолатини фаоллаштиринг:

9_.png

 

  • ушбу блокда «Контент созламалари» га ўтинг, «Cookie – файллари» бўлимини танланг, кейин «Учинчи томоннинг cookie файлларини блоклаш» менюсининг ёнидаги тугма ҳолатини ўзгартиринг:

10_.png

 

  Internet Explorer

Кузатувни Internet Explorer  браузерида ўчириб қўйиш учун сиз қуйидагиларни бажаришингиз керак:

  • браузер созламалари    бўлимига ўтинг, «Браузер хусусиятлари» менюсини танланг:

 17dd45a18eefb1b606109078b7d1f4e0.png

 

  • «Махфийлик» бўлимида «Қўшимча» тугмасини богсинг. «Учинчи тараф cookie-файллари» бўлимида «блоклаш» радио тугмасини қўйинг:

__.png

 

  • созламалар сақланиши учун «ОК» тугмасини босинг;
  • созламалар менюсига ўтинг a24e56ecefca427a31adbc08b43cfcf9.png«Хавфсизлик» бандини танланг ва «Кузатишга қарши ҳимоя қилишни ёқиш» бандига ўтинг:

253c62b15bbc8ec37c945ae16e609f6b.png

 

  • пайдо бўлган ойнада «Сиз созлаган рўйхатингиз» ёзувини босинг;
  • пастки ўнг бурчакда «Ёқиш» тугмасини босинг.

a631555be467e5003afe7cd69912c312.png

Bu maqola foydali bo’ldimi?

Sharhlar