Аватар - фойдаланувчининг шахсий профилидаги расм.
Аватарни юклаш учун сиз шахсий профилингиз созламаларига ўтишингиз ва «Профил» ёрлиғидаги «Файлни танлаш» тугмачасини босишингиз керак.
Расмни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар ўрнатиши мумкин.
Эслатма: агар ўқувчи рўйхатдан ўтмаган бўлса (яъни кул ранг билан белгиланган бўлса), ота-оналар ўз фарзандларига профил расмини юклай олмайдилар. Фақатгина бола ўз профилига кирган холда расмини юклаши мумкин (ёки ота-она боланинг логин ва пароли орқали ўқувчи профилига кирган холда).
Аватарни қандай ўзгартириш мумкин?
Тизимда фотосурат муҳаррири мавжуд эмас, яъни аватарни таҳрирлаш мумкин эмас: контраст ва рангни ўзгартириш, фотосуратни ўзгартириш ва ҳк.
Аватар собит ўлчамга эга, яъни ҳар қандай юкланган расм ҳажми 150 дан 150 пикселгача бўлади.
Агар фотосурат тўғри юкланмаган бўлса (масалан, расм пастга қараган бўлса), уни таҳрирлаш имконсиз бўлади. Юклашдан олдин файлни шахсий компютерда таҳрирлаш керак.
Аватарни қандай ўчириш мумкин?
Суратни профил созламаларида ўчиришингиз мумкин. Фотосуратни йўқ қилиш учун фотосуратни устига курсорни юритганда пайдо бўладиган «крест» белгисини босишингиз керак.