Шахсий уй вазифасини қандай бериш мумкин?

Уй вазифаларини (бундан кейин - УВ) тузиш ва топширишнинг бир неча йўли мавжуд:

  • маълум бир дарснинг саҳифасида;
  • «Дарс соатларини режалаштириш» саҳифасида;
  • «Уй вазифаси» саҳифасида.

Дарс саҳифасидан ва «Уй вазифаси» саҳифасидан шахсий УВ яратиш

Муайян дарс саҳифасида ёки «Уй вазифаси» саҳифасида шахсий УВ яратиш учун:

  • саҳифага ўтинг ва «УВ қўшиш» ни босинг (Қўшимча: «Уй вазифаси» саҳифасида дарс жадвалидан синф ва дарсни танлашингиз керак бўлади);
  • қуйидагиларни кўрсатиб УВ яратинг:
    • журнални кўриниш параметрлари (зарур бўлса);
    • баҳолаш тури (зарур бўлса);
    • УВ тавсифи;
    • бажариш вақти;
    • файлни бириктириш (зарур бўлса).
  • саҳифасининг пастки қисмидаги «Сақлаш ва ҳали бермаслик» ҳаволасини босинг;
  • очилган саҳифада яратилган УВ кимга тегишли эканлигини тасдиқ белгиси билан кўрсатиб чиқинг;
  • «Танланган ўқувчиларга бериш» тугмасини босинг.

Уй вазифаси фақат танланган ўқувчиларга берилади. Танлнмаган ўқувчиларнинг исмини ёнида «Бекор қилинди» мақоми кўрсатилади.

Эслатма: «УВ бериш» ҳаракати танланганида УВ автоматик равишда синфдаги барча ўқувчиларга берилади. Агар УВ синфнинг барча ўқувчиларига нотўғри юборилган бўлса, унинг ҳолатини ўзгартириш керак. Бунинг учун, ушбу уй вазифаси мўлжалланмаган ҳар бир ўқувчи учун сиз УВ «Берилган» ҳолатини босишингиз ва очилган рўйхатда янги «Бекор қилинди» ҳолатини танлашингиз керак.

«Дарс соатларини режалаштириш» саҳифаси орқали шахсий УВ топшириш

«Дарс соатларини режалаштириш» саҳифасидан яратилган уй вазифаси синфдаги барча ўқувчиларга автоматик равишда топширилади.

«Дарс соатларини яратиш» саҳифасида шахсий УВ яратиш учун қуйидагилар керак:

  • танланган синфнинг керакли фан бўйича дарс режасига киринг;
  • янги УВ яратинг ёки ўзгартириш керак бўлган, аввалроқ яратилган УВ-ни топинг;
  • дарс режалаштиришнинг жадвалида Ув рақамининг ёнидаги «Кўриш» ҳаволасини босинг;
  • очилган саҳифада ушбу УВ мўлжалланмаган ўқувчининг қаршисида УВ «Берилган» ҳолатини босинг ва очилган рўйхатда янги «Бекор қилинди» ҳолатига ўзгартиринг;
  • агар керак бўлса, синфдаги бошқа ўқувчилар учун операцияни такрорланг.

Уй вазифалари фақат УВ «Берилган» мақомига эга бўлган ўқувчилар учун кўрсатилади. Қолган ўқувчилар учун УВ кўринмайди.

Bu maqola foydali bo’ldimi?

Sharhlar