Ўрта вазнли балл нима ва у қандай ҳисобланади?

Ўрта вазнли балл - ўқувчилар учун ҳар бир иш турининг аҳамиятини инобатга олган ҳолда автоматик равишда ҳисоблаб чиқилган фаолият кўрсаткичидир.

Таълим ташкилоти ходимлари ҳар бир иш учун «оғирлик» кўрсатадилар. У 1-дан 10-гача танланиши мумкин ва бу иш қанчалик муҳимлигини кўрсатади. Масалан, уй вазифаси учун оғирлик = 2, мустақил иши учун = 5, назорат иши учун = 8, якуний назорат иши учун = 10 ўрнатилиши мумкин.

Ходимлар ишнинг оғирлигини ўзлари белгилайдилар.

Агар таълим ташкилоти ишнинг оғирлигидан фойдаланса, унда кундаликларда ўртача ва ўрта вазнли баллар кўрсатилади.

 

Ўрта баллнинг ўрта вазнли баллдан қандай фарқи бор?

Ўртача балл - бу барча баҳоларнинг миқдори уларнинг сонига бўлинган йиғиндиси.

Ўрта вазнли балл – ҳар бир дарсдаги ишнинг муҳимлик фоизини ҳисобга олинган ҳолда ҳисобланади ва ўқув самарадорлигининг янада объектив кўрсаткичини намойиш этади.

Ўрта вазнли балл = (баҳоларнинг ўз вазнига кўпайтирилган ва бир бирига қўшилган миқдори) / (ушбу баҳоларнинг оғирликлари миқдори)

Ҳисоблаш мисоли:

Назорат иши учун «5» ва «4» кўрсатилган;

Дарсда жавоб учун «3» белгиланган.

Ишнинг оғирлиги: Назорат иши = 10 балл, дарсдаги жавоб = 1 балл.

Ўлчанган ўртача балл = (5 * 10 + 3 * 1 + 4 * 10) / (10 + 1 + 10) = 4.43.

Худди шу шартлар бўйича ўртача балл = (5 + 4 +3) / 3 = 4.

Аммо назорат иши муҳимроқ ва у «яхши» ёзилганлиги сабабли, ўртача натижа 4 эмас балки ўқувчи фанни 4,43 га билишини кўрсатди ва ўқувчининг чоракда «5» олиш имкониятини оширди,.

Изоҳ: агар ишнинг барча оғирликлари тенг бўлса, ўрта вазнли балл ўртача баллга тенг бўлиши мумкин.

Ўрта вазнли балл, таълим муассасаси администратори томонидан ёқилган бўлса, кундаликлар ва журналларда мавжуд бўлади. Агар боланинг кундалигида бундай кўрсаткич бўлмаса, унда:

  • ёки ишнинг оғирлиги белгиланмаган ёки ўрта вазнли балл умуман ишлатилмаган;
  • ёки ўрта вазнли балларни кўриш учун мактабда ота-оналар ва ўқувчилар учун кўриш имконияти чекланган. Бундай ҳолда, ота-оналар таълим ташкилоти администраторига мурожаат қилишлари керак.
Bu maqola foydali bo’ldimi?

Sharhlar