Фанни қандай яратиш ва қўшиш мумкин? Фанни қандай таҳрирлаш ва йўқ қилиш мумкин?

«Фанлар» тўғрисида маълумотнома "Бошқарув" бўлимида "Маълумотномалар" блокида жойлашган.

Таълим муассасасининг фанлар рўйхати исталган вақтда кенгайтирилиши ва таҳрирланиши мумкин.

Фанлар рўйхатига ўзгартиришларни, қўйидаги ҳуқуқларга эга бўлган ходимлар киритиши мумкин:

  •  "Маълумотномалар" блокига тўлиқ кириш ҳуқуқига эга бўлган муҳаррир;
  • администратор.

Фанни қандай яратиш / қўшиш мумкин?

Янги фан қўшиш учун қуйидаги ҳаракатларни бажариш керак:

  • "Маълумотномалар" блокида "Фанлар" ҳаволасини босинг;
  • очилган саҳифанинг юқори ўнг бурчагида "Фан қўшиш" тугмасини босинг;
  • фаннинг қисқа (дарс жадвалида кўрсатилиши учун) ва тўлиқ номини киритинг;
  • ушбу фан қайси таълим соҳасига тегишли эканлигини кўрсатинг;
  • ўзлаштириш ва давомат тўғрисидаги якуний ҳисоботларда фаннинг кўринишини созлаш учун ушбу фан бўйича аттестация мавжудлигини тасдиқ белгиси билан белгиланг ёки тасдиқ белгисини олиб ташланг;
  • «Яратиш» ёки  агар яна фан қўшиш керак бўлса «Яна яратиш ва қўшиш» тугмачасини босинг.

 Эслатма: фанларнинг қисқа ва тўлиқ номлари таълим муассасасининг ўқув жараёнини ташкил этишга мувофиқ киритилади.

 

_________03-02-2020_142315.png

 

Фанни қандай таҳрирлаш мумкин?

Янги фанни таҳрирлаш учун қуйидаги ҳаракатларни бажариш лозим:

  • "Маълумотномалар" блокида "Фанлар" ҳаволасини босинг;
  • очилган саҳифада рўйхатдан ўзгартиришни талаб қиладиган керакли фанни топинг ва унинг номини босинг;
  • тегишли майдонларда ўзгартиришлар киритинг;
  • ўзгартиришни сақланг.

_________03-02-2020_143037.png

 

Фанни қандай ўчириш мумкин?

 

Фанни йўқ қилиш учун қуйидаги ҳаракатларни бажариш лозим:

  • Маълумотномалар" блокида "Фанлар" ҳаволасини босинг;
  • очилган саҳифада рўйхатдан ўзгартиришни талаб қиладиган керакли фанни топинг ва унинг номини босинг;
  • фан саҳифасида "Фанни ўчириш" тугмасини босинг;
  • ўчиришни тасдиқланг.

Эслатма: агар жорий ёки ўтган ўқув йилларида ушбу фан билан боғлиқ маълумотлар (дарслар, баҳолар, дарслар мавзулари ва уй вазифалари) мавжуд бўлса, унда фанни ўчириш фақат қўллаб-қувватлаш ходимлари томонидан фақат расмий сўровга биноан директорнинг имзоси ва таълим ташкилотининг муҳри билан амалга оширилади.

Диққат: қўллаб-қувватлаш ходимлари орқали фанни ўчиришда, ушбу фанга тегишли барча маълумотлар (дарслар, баҳолар, дарс мавзулари ва уй вазифалари) Тизимдан бутунлай йўқ қилинади.

Ҳеч қандай маълумот билан боғлиқ бўлмаган фанни йўқ қилиш:

 

_________03-02-2020_145607.png

 

Тегишли маълумотларга эга бўлган фанни ўчириш:

 

_________11-06-2020_172116.png

Bu maqola foydali bo’ldimi?

Sharhlar