Kundalik.Teacher. Ходимлар учун мобил илова

 

Мобил дастурини Play Market-да (Android фойдаланувчилари учун) ва App Store-да юклаб олиш мумкин (IOS фойдаланувчилари учун).

Дастурга кириш Kundalik.com Тизимидаги фойдаланувчи логини ва пароли орқали амалга оширилади.

 

_________22-01-2020_104723.png

 

Таълим ташкилотини танлаш

Агар ходимнинг профили бир нечта таълим ташкилотларида рўйхатга киритилган бўлса, у ўзи маълумот кўришни истаган ташкилот профилини танлаши мумкин. Кўриш учун ташкилотнинг аватарини босиш керак.

 

11.jpg

 

«Муҳим» бўлими

«Муҳим» бўлимида иккита блок кўрсатилади:

  • «Журнални юритиш» блоки;
  • «Ёзувлар» блоки.

«Журнални юритиш» блоки

«Журнални юритиш» блокида уй вазифалари топширилмаган ва баҳоланмаган дарслар сони тўғрисида маълумотлар мавжуд.

Блокда киритилмаган баҳолар кўрсаткичи ёки уй вазифалар топширилмаган кўрсаткичи кўрсатилиши мумкин: ўтган дарслар учун қизил кўрсаткичлар ва келгуси дарслар учун кўк кўрсаткичлар белгиланади.

Ходим фақат дарс жадвалида фан бўйича ўқитувчи сифатида белгиланган дарсларнинг кўрсатгичларини кўради.

 

12.jpg

 

Қуйидаги холатларда «Баҳолар билан муаммолар мавжуд» деган хабар пайдо бўлади:

  • дарс ўтказилган кундан икки ҳафтадан кўп вақт ўтмаган, лекин бир кундан кўпроқ вақт ўтган;
  • дарс учун битта хам баҳо киритилмаган;
  • дарс учун «Дарс ўтказилди» бандида тасдиқ белгиси кўрсатилмаган$
  • дарс жорий ҳисобот даврига кирган;
  • дарс бекор қилинмаган;
  • дарс 1 параллелдан ташқари параллелларда ўтказилади.

Қуйидаги холатларда «Уй вазифаси билан муаммолар мавжуд» деган хабар пайдо бўлади:

  • ушбу фан бўйича дарс, дарс жадвалига мувофиқ, яқин кунларга белгиланган;
  • ушбу дарс куни учун фан бўйича уй вазифаси киритилмаган;
  • дарс жорий ҳисобот даврига кирган;
  • дарс 1-чи параллелдан ташқари параллелларда ўтказилади.

Эслатма: агар бир кунда, синфда фан бўйича иккита дарс ўтказилса, ушбу иккита дарснинг камида бирида уй вазифаси киритилган бўлса, иккинчи дарс учун уй вазифаси берилмаган деб хисобланмайди.

Дарслар сони кўрсатилган тугмани босганингизда, дарслар рўйхатида қуйидаги маълумотлар очилади:

  • синф;
  • фаннинг номи;
  • дарслар ўтказиладиган сана.

«Ёзувлар» блоки

"Муҳим"  саҳифасида сиз танланган аудитория учун ёзувлар яратишингиз мумкин.

 

Ёзувни яратиш учун қуйидагиларни бажариш керак:

  • "Янги ёзув" тугмачасини босиш;
  • ёзув учун мўлжалланган аудиторияни танлаш (бутун мактаб, ўқитувчилар хонаси, маълум бир синф);
  • янгилик матнини кириш;
  • юқори ўнг бурчакда "тасдиқ белгисини" босиш.

Шундан сўнг, ёзув танланган фойдаланувчилар тоифасининг "Эълонлар" саҳифасида эълон қилинади ва улар янгиликлар лентасида намойиш этилади.

 

13.jpg 14.jpg 15.jpg

 

«Ёзувлар» блокида ходимнинг аккаунти рўйхатга киритилган барча мактаблар профилларида охирги икки ҳафта ичида нашр этилган эълонлар ва ёзувлар кўрсатилади.

Нашр этилган эълонларни аудиторияни танлаш орқали кўриш мумкин. Бунинг учун "Барча ёзувлар" тугмачасини босиш ва қизиқадиган тоифани танлаш керак.

 

16.jpg

 

«Дарс жадвали» бўлими

«Дарс жадвали» бўлимида танланган кун учун ўқитувчининг дарслари кўрсатилади.

Бўлимда ўқув йили доирасида ҳафта ёки кунлар бўйича ҳаракатланиш мумкин. Кўрсатгич белгиси ёрдамида, ҳафтани танлаш мумкин, ва дарснинг санасини босгиб, бир кунни танлаш мумкин.

Бир кунлик дарс жадвали саҳифасида дарслар блоки мавжуд.  Ҳар бир блокда синф ҳақида маълумот, фаннинг номи, дарс ўтказилиш вақти, топширилган уй вазифаси кўрсатилган.

 

_________22-01-2020_105250.png

 

Қўшимча блокда киритилмаган баҳолар кўрсаткичи ёки уй вазифалар топширилмаган кўрсаткичи мавжуд бўлиши мумкин:

  • ўтган дарслар учун қизил кўрсаткичлар;
  •  келгуси дарслар учун кўк кўрсаткичлар белгиланади.

Кўрсаткични босиш орқали тегишли бўлимларга: уй вазифасини топшириш экранига ёки «Журнал» бўлимига ўтиш мумкин.

 

_________22-01-2020_110521.png

 

Дарс саҳифаси

Танланган дарснинг саҳифасида қуйидаги ҳаракатлар мавжуд:

  • ҳисобот даврига киритилган фан журналига ўтиш;
  • дарс ўтказилгани ҳақида тасдиқ белгисини киритиш;
  • дарс учун мавзу киритиш;
  • ушбу ва кейинги дарслар учун уй вазифаларини қўшиш, таҳрирлаш;
  • дарсда ўтказиладиган иш турини қўшиш.

w256h2561372777059Exclamation.png Агар жорий дарс учун баҳолар киритилмаган бўлса, экраннинг юқори қисмида «Баҳо йўқ» ва  агар уй вазифаси топширилмаган бўлса – «Уй вазифаси йўқ»  хабари кўрсатилади.

 

82.png

 

Дарс ҳақидаги умумий маълумотлар кўрсатилган блокда дарс ўтказилгани ҳақида тасдиқ белгисини киритиш мумкин. Блокда, шунингдек, дарс мавзуси ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган.

 

_________22-01-2020_110943.png

 

«Дарс мавзусини қўшиш» тугмачасини босганда, дарс мавзусини яратиш учун махсус саҳифа очилади.

Агар дарс мавзуси илгари яратилган бўлса, уни босганда, дарс мавзусини таҳрирлаш учун саҳифа очилади.

 

_________22-01-2020_111058.png

 

«Ушбу дарс учун уй вазифасини қўшиш» тугмасини босганда, жорий дарсга уй вазифасини яратиш учун саҳифа очилади ва «Кейинги дарс учун уй вазифасини қўшиш» тугмасини босганда, фойдаланувчи фан бўйича ўқитувчи сифатида тайинланган кейинги дарснинг саҳифаси очилади.

Агар УВ аввалроқ яратилган бўлса, уни босганингизда уй вазифасини таҳрирлаш учун саҳифа очилади. Уй вазифаларини таҳрирлаш саҳифасида сиз маъмур томонидан киритилган баҳолаш турини, баҳоларнинг журналда кўринишини танлашингиз, шунингдек, тавсиф қўшишингиз мумкин.

 

_________22-01-2020_115916.png

 

«Яна иш қўшиш» тугмачасини босганингизда, дарсни баҳолаш турини, дарсдаги иш турини танлаш, шунингдек ишнинг тавсифини киритиш мумкин бўлган саҳифа очилади.

 

4.jpg

 

w256h2561372777059Exclamation.png Уй вазифаси ва иш турини мобил илова орқали ўчириб бўлмайди.

Эслатма: дарс маълумотларини таҳрирлаш ҳуқуқига эга бўлмаган ўқитувчи дарс мавзусини, уй вазифасини ва иш турини таҳрирлаш ва қўшиш тугмачаларини кўрмайди.

«Журнал» тугмачасини босганингизда, дарслар саҳифасида экраннинг юқори ўнг бурчагида  жорий ҳисобот даври учун фан бўйича журнал очилади.

«Журналлар» бўлими

Бўлимда журналлар икки гуруҳга бўлинади:

  • «Синф раҳбари» - ёрлиғда ходим синф раҳбари деб тайинланган синфлар кўрсатилади;
  • «Фанлар» – ёрлиғда дарс жадвалида фан бўйича асосий ёки ўринбосар ўқитувчи деб тайинланган дарслар кўрсатилади.

Журналлар синфлар бўйича гуруҳланган. Синф рақами / номининг ўнг томонида «Синф саҳифаси» тугмаси кўрсатилган, ушбу тугмани босиш орқали синф саҳифасига ўтиш амалга оширилади.

Журнал картасига босилганда журналга ўтиш амалга оширилади ва фаннинг номи, ўқувчилар гуруҳи, шунингдек «Баҳо йўқ» ёки «Уй вазифаси йўқ» кўрсаткичлари кўрсатилади.

w256h2561372777059Exclamation.png Журналлар фақат жорий ҳисобот даври учун кўрсатилади. Бошқа ҳисобот даврига тегишли журнални танлаш учун сиз журнални очинг ва экраннинг юқори қисмида ҳисобот даври номини босинг.

 

_________22-01-2020_120255.png

 

Агар битта фан бўйича синфда бутун синф учун ва алоҳида кичик гуруҳ учун дарслар мавжуд бўлса, фан бўйича журналлар рўйхатида иккита журнал кўрсатилади.

 

_________22-01-2020_120426.png

 

Эслатма: агар ўқитувчи синфга фан бўйича фақат битта дарс ўтказган холатда ҳам, у  «Фанлар» ёрлиғида ушбу синф журналини кўради.

Журнални танлаганда қуйидаги ҳаракатларни бажариш мумкин:

  • журнални очиш (агар баҳо киритилмаган ёки УВ берилмаган дарслар бўлса, бу ҳақда маълумот кўрсатилади).
  • "Дарс режасини" очиш.

 

Дарсларни режалаштириш саҳифаси

 

Дарсни режалаштириш саҳифасида фан бўйича дарс ўтказиладиган барча саналар кўрсатилади. Жорий кун оловрангда белгиланган.

Саҳифа ўқитувчига дарс мавзуларини ва УВ ни қўшиш имкониятини беради. Бунинг учун керакли сана остида "Дарс мавзусини қўшиш" ёки "Кейинги дарс учун УВ қўшиш" тугмачасини босиш керак. Шундай қилиб, ўқитувчи режаларни дастур орқали тўлдириши мумкин.

 

18.jpg

 

Экраннинг юқори қисмида журнал тасвири шаклида кўрсатилган тугмачадан фойдаланиб, фанлар бўйича журнал саҳифасига ўтиш мумкин.

Фан бўйича журнал саҳифаси

Фан журналида жорий ўқув куни оловрангда белгиланган. Шунингдек, дарс кунининг ёнида кўк ва қизил кўрсаткичлар кўрсатилиши мумкин, бу дарсда уй вазифаси ёки баҳолари йўқлигини билдиради.

 

_________22-01-2020_120641.png

 

Дарс кунини босганда меню пайдо бўлади, унинг ёрдамида қуйидаги ҳаракатларни бажариш мумкин:

  • Уй вазифасини қўшиш;
  • дарсдаги иш турини қўшиш;
  • синф саҳифасига ўтиш.

222.jpg

 

Журналда ҳар бир ўқувчининг фамилияси ва исми белгилар киритиш катакчаларининг тепасида кўрсатилади. Ўқувчининг фамилияси ва исмининг ўнг томонида ўртача (ўрта вазнли) балл кўрсатилади.

Эслатма: баҳолар киритилгандан сўнг, ўртача (ўрта вазнли) баллни ўзгартириш учун экранни қайта юклаш (янгилаш) керак.

Баҳолаш учун қуйидагилар зарур:

  • тегишли катакчани босиш;
  • пайдо бўлган панелда баҳони босиш.

_________22-01-2020_120911.png

 

Эслатма: агар керак бўлса, баҳолаш режимини «Икки томонлама баҳолаш» тугмасини босиш орқали иккиталик баҳолашга ўзгартириш мумкин.

Шунингдек, ОЗ, Б/О, Ў/Ў ТМ белгиларини киритиш мумкин. Улар баҳолар рўйхатининг охирида жойлашган.

Агар фойдаланувчи синф ўқитувчиси бўлса, лекин танланган дарсга тайинланган ўқитувчи бўлмаса, унда у учун баҳолар қўшиш тугмачалари блокланади, фақат давомат белгилари учун тугмалар фаол бўлади.

Давомат белгисини ўрнатиш учун:

  • тегишли катакчани босинг;
  • пайдо бўлган панелнинг ўнг қисмида керакли ҳарфни босинг.

_________22-01-2020_121115.png

 

Баҳо / белгини ўчириш учун:

  • керакли катакчани босинг;

  • «Ўчириш» тугмасини босинг.

Эслатма:

  • фанни олиб борувчи ўқитувчи, «УВ ва баҳолар» блокига кириш ҳуқуқига эга бўлган муҳаррир ёки маъмур баҳони ва давомат белгисини ўчириб ташлаши мумкин;
  • Синф раҳбари ўзи дарс олиб бормайдиган фанлар журналида фақат иштирок этиш белгисини олиб ташлаши мумкин.   

Журналдаги кул рангли катакчалар қуйидагини билдиради:

  • дастурни ишга туширган фойдаланувчи дарсга ўқитувчи сифатида тайинланмаган ва администратор ёки синф раҳбари эмас;
  • баҳо киритиш вақтида ўқувчи синф аъзолигига эга эмас;
  • баҳоларни таҳрирлашга рухсат берилган давр муддати тугади.

Бошқа  ҳисобот даври журналига ўтиш учун саҳифанинг юқори ўнг бурчагидаги (Android учун) тақвим белгисини босинг.

Синф саҳифаси

Синф саҳифасида танланган синф ёзувлари намойиш этилади. Барча ёзувлар саҳифада яратилиш санаси бўйича тартибланган.

Синф саҳифасида ёзув яратиш учун қуйидагилар керак:

  • «Журналлар» бўлимига ўтиш;
  • кейин синф саҳифасига ўтиш;
  • қалам белгисини босиш (Android учун).

_________22-01-2020_121552.png

 

Хабарни босганда, ёзув саҳифаси шарҳлар билан очилади, шунингдек ўз шарҳларингизни қўшиш учун махсус майдон мавжуд бўлади.

 

Оффлайн-режими ва синхронлаш

Илова, интернетга кирмасдан туриб баҳоларни ўрнатиш / ўзгартириш / ўчириш, дарс мавзусини ва уй вазифаси матнини ўзгартиришга имкон берадиган офлайн-режимини амалга оширади.

Ўзгаришлар интернет уланиши топилмагунча ва киритилган маълумотлар юборилмагунча сайтда кўрсатилмайди, яъни: синхронланмайди.

Тармоққа уланганда қуйидагиларни бажариш мумкин:

  • тизимга маълумотларни автоматик юборилишини кутиш;
  • «Профил» бўлимидаги «Маълумот юбориш» тугмачасини босиш орқали маълумотларни мажбурий юборишни бошлаш.

w256h2561372777059Exclamation.png Агар синхронлаштирилмаган ўзгаришлардан кейин 24 соатдан кўпроқ вақт ўтган бўлса, «Read-only» ( фақат ўқиш) режими ёқилади, тизим маълумотларни таҳрирлашни тақиқлайди ва сиз таҳрирлашга уринаётганингизда тақиқлаш хабари пайдо бўлади, масалан, «Белгини ўзгартира олмайсиз».

Эслатма: ҳали синхронлаштирилмаган маълумотлар ҳақида батафсил маълумотни «Профил» бўлимида кўришингиз мумкин.

Профил бўлими

«Профил» бўлимида дастурга криган фойдаланувчи ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.

 

19.jpg

 

Юқорида фойдаланувчининг аватари ва унинг тўлиқ исм фамилияси кўрсатилган. Қуйида "Билдиришномалар", "Қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилиш" тугмачалари ва тилни танлаш учун тугма мавжуд.

"Билдиришномалар" тугмачасидан фойдаланиб, иловадан хабарномаларни ёқишингиз ёки ўчириб қўйишингиз мумкин, шунингдек, телефон созламаларида иловадан хабар юбориш учун рухсат ёқилганлигига ишонч ҳосил қилиш учун билдиришномалар ишининг диагностикасини кўришингиз мумкин.

 

22.jpg

 

"Қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилиш" тугмачасидан фойдаланиб, сиз қўллаб-қувватлаш хизматига юбориш учун электрон почта хабарларини қўшишингиз мумкин.

Пастда синхронлаш ҳолати тўғрисида маълумотлар жойлашган: иловада тизимга юборилмаган ўзгаришлар киритилганми ёки йўқми.

Агар юборилмаган ўзгаришлар бўлмаса, блок вақтни кўрсатмасдан охирги синхронлаш санасини кўрсатади.

Агар юборилмаган ўзгаришлар бўлса, блокда қуйидагилар акс этади:

  • юборилмаган баҳолар, дарслар, иш ва уй вазифаларининг умумий сони;
  • «Тафсилотлар» тугмачаси босганда, юборилмаган ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумотлар кўрсатилган экран пайдо бўлади;
  • Агар бирон бир сабабга кўра тармоққа уланганингизда синхронлаш бошламаган бўлса, маълумотларни юборишни бошлаш учун «Маълумотларни юбориш» тугмачасини босинг.

20.jpg

 

Ушбу бўлимда «Аккаунтдан чиқиш» тугмачаси мавжуд, уни босиб профилдан чиқиш мумкин.

w256h2561372777059Exclamation.png Агар дастур синхронлаштирилмаган маълумотларга эга бўлса, сиз профилдан чиққанингизда улар ўчирилади. Маълумот йўқолишининг олдини олиш учун ушбу ҳолатда хабарнома кўрсатилади.

 

Юборилмаган маълумотлар ҳақида огоҳлантириш саҳифаси

Ушбу бўлимда маълумотлар тури бўйича гуруҳланган юборилмаган ўзгаришлар ҳақидаги маълумотлар намойиш этилади: баҳолар, давомат белгилари, уй вазифаси, иш ва дарслар.

Агар дастур  «Read-only» «Фақат ўқиш» режимига ўтган бўлса ва тизим маълумотларни таҳрирлашни тақиқласа, сиз ҳал қилиш усулларидан бирини танлашингиз керак:

  • интернетга уланинг ва маълумотни синхронлаштиринг;
  • синхронлаштирилмаган маълумотни аввал сақланг ва кейин ўчиринг.

Тизимга компьютер орқали ёки дастур орқали қайта киритилиши мумкин бўлган маълумотларни сақлаш учун қуйидагилар зарур:

  • саҳифанинг юқори ўнг бурчагида жойлашган «юклаб олиш» тугмачасини босинг  _________2019-02-18_15_37_17.png .
  • пайдо бўлган ойнада маълумотларни юбориш ва сақлаш учун қулай вариантни танланг.

Маълумотни ўчириш учун  Android –да ахлат қутиси белгисини босинг.

Bu maqola foydali bo’ldimi?

Sharhlar