Қуйидаги мақолани ўқишни тавсия этамиз «10 МБ дан катта файлни қандай қўшиш мумкин?» мақоласи |
Видео дарсни дарс ёки уй вазифаси саҳифасида, мустақил ишлаш учун материаллар сифатида Тизимга юкламасдан юбориш учун, қуйидаги амалларни бажариш керак:
1 қадам. Дарс саҳифасини очиш:
2 қадам. Экраннинг ўнг томонида «Кейинги дарс учун уй вазифаси» ҳаволасини танлаш ёки «Уй вазифалари» блокида «УВ қўшиш» тугмасини босиш.
3 қадам. Видеони юбориш.
Видеони юклаб олиш шарт эмас! Ҳар қандай Интернет -ресурсда жойлаштирилган видеонинг ҳаволасини юбориш тезроқ ва осонроқ бўлади. Бундай ҳавола автоматик равишда материални кўриш учун ойна бўлиб шаклланади.
Бунинг учун браузернинг манзил сатрида видеонинг ҳаволасини кўчириш керак:
Диққат: Kundalik Youtube.com, MyTube.uz, UTube.uz-сайтлар ҳаволаларини қўллаб-қувватлайди ва ушбу рўйхат кейинчалик кенгайтирилади.
4 қадам. Қўчирилган ҳаволани уй вазифасининг таърифига киритиш:
5 қадам. «Сақлаш» тугмасини босиш.
Энди уй вазифаси саҳифасидаги ҳавола тўғридан-тўғри Kundalik.cом сайтида видеони томоша қилиш учун ойна сифатида шаклланди:
Изоҳ: видеони дарс саҳифасига жойлаштириш учун дарс мавзусини таҳрирлаш саҳифасига кириб, «Дарс тавсифи» майдонига ҳаволани киритиш керак: