Ходимлар учун логин ва паролни тиклаш тартиби

Қўллаб-қувватлаш хизмати, фақат ходим мактабда битта маъмур бўлиб, кириш маълумотларини ўз кучи билан тиклай олмаган холдан ташқари, таълим ташкилотлари ходимларига кириш ҳуқуқини тикламайди.

Тизимга кириш ҳуқуқини ҳар бир фойдаланувчи ўз кучи билан тиклай олади. Батафсил маълумотлар.

Агар ходим кириш маълумотларини ўз кучи билан тиклай олмаса, нима қилиш керак?

Агар ходим Тизимга кириш учун маълумотларни йўқотиб қўйган бўлса ва уни ўз кучи билан тиклай олмаса, у ўзининг таълим ташкилоти маъмурлари билан боғланиши лозим. Маъмурлар тўғрисидаги маълумотлар ташкилотнинг профилида "Маъмурлар" блокида  жойлашган.

Администратор учун кириш маълумотларини тиклаш бўйича йўриқнома

Таълим ташкилоти администратори ўз ташкилотининг фойдаланувчилари учун киришни ўз кучи билан тиклаш имкониятига эга.

"Администратор орқали киришни тиклаш" ҳақида батафсил маълумотлар бу ерда жойлашган.

Муҳим: профил эгаси томонидан тиклаш сўрови юборилганига ишонч ҳосил қилингандан сўнггина, таълим ташкилотининг маъмури кириш маълумотларини тиклаши мумкин. Кириш маълумотларини тиклаш ва фойдаланувчи профилидан паролни учинчи томонга бериш қатъиян ман этилади.

Эслатма: ахбарот хавфсизлигининг асосий қоидалари ҳақида батафсил маълумот  бу ерда келтирилган.

Агар администратор кириш маълумотларини ўз кучи билан тиклай олмаса, нима қилиш керак?

Агар таълим ташкилотининг маъмури Тизимга кириш учун маълумотларни йўқотиб қўйган бўлса ва уларни ўз кучи билан тиклай олмаса, унга қуйидаги ҳаракатларни бажариш керак бўлади:

  • таълим ташкилотининг бошқа маъмурлари билан боғланиш;
  • агар таълим ташкилотининг бошқа маъмурлари бўлмаса, қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилиш.

Қўллаб-қувватлаш ҳизмати, администраторга кириш ҳуқуқини, қуйидаги шартларга риоя қилган ҳолдагина тиклайди:

  • киришни тиклаш учун тўлдирилган аризанинг сканерланган шакли юборилган (шаклда ҳозирги директорнинг имзоси ва ташкилотнинг муҳри бўлиши керак);
  • киришни тиклаш тўғрисида сўровнома ва ариза таълим ташкилотининг расмий почтасидан юборилиши керак (тизимда ўрнатилганидек);
  • таълим ташкилотининг электрон профилида бошқа маъмурлар йўқ ёки ҳозирда бошқа маъмурлар орқали кириш ҳуқуқини тиклаш имконияти йўқ (улар таътилда / туғруқ таътилида).

Агар тепадаги шартларнинг камида биттаси бажарилмаса, маъмурга киришни тиклаш ҳақида сўрови рад этилади.

Ташкилотнинг ягона маъмури учун иккинчи марта киришни қайта тиклаш фақат Халқ Таълим Вазирлигига расмий мурожаат қилиш орқали амалга оширилади.

Эслатма: ариза шакли мақолага илова қилинган ва юклаб олиш учун мавжуд.

Bu maqola foydali bo’ldimi?

Sharhlar