Тўлов усуллари

Kundalik-га обуна бўлиш

Рўйхатдан ўтгандан сўнг, янги фойдаланувчи 2 турдаги обунанинг бирини харид қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

  1. Web kundalik - веб-браузер орқали барча кундалик функсияларга кириш. Обуна ҳар бир ўқувчи учун алоҳида харид қилинади ва йилига 8 000 сўмни ташкил этади. (Сиз фақат сайт орқали тўлашингиз мумкин).
  2. PRO Kundalik - веб-браузер ва Kundalik.Family иловаси орқали кундаликнинг барча функцияларга кириш. Обуна оилавий бўлиб, йилига 40 000 сўмни ташкил қилади. Обунани сайт орқали ҳам, илова орқали ҳам харид қилиш мумкин.

Обуналарни бошқариш саҳифасига ўтиш учун:

  • экранинг юқори ўнг қисмида фойдаланувинингфамилиясини босиш;
  • очиладиган менюда «Обуналар» тугмасини танлаш;
  • сизни қихиқтирган обунанинг нархининг остидаги  «Обуна бўлиш» тугмасини босиш.

8.jpg

 

Мавжуд тўлов усуллари:

  • Карта орқали тўлов;
  • Davr Bank орқали тўлов;
  • Click тўлов тизими орқали тўлов;
  • Kundalik ID ёрдамида тўлов.

МУҲИМ: тўлов тизимлари орқали обунани харид қилиш учун "Обуналар" саҳифасининг юқори ўнг қисмида кўрсатилган Кундалик Kundalik ID фойдаланиш лозим:

 

778.jpg

 

Карта орқали тўлов

Карта орқали тўлов – тўлов усулини босганингизда, тизим бола учун фаол обуна мавжудлигини текширади:

  • Обуна мавжуд – хато ҳақида хабар кўрсатилади.
  • Обуна йуқ – сайтда тўлов шакли очилади.

Кейинги ўзаро муносабатлар тўлов тизими платформаси орқали амалга оширилади:

 

2.jpg

 

Карта маълумотларини киритгандан сўнг, кўрсатилган картага уланган телефон рақамига тўловни тасдиқлаш учун код билан СМС юборилади. Тўловни тасдиқлаш учун СМС-да кўрсатилган кодни киритишингиз керак:

 

3.jpg

 

Эслатмаагар фойдаланувчи тўловни тугатмаган бўлса, обуна фаоллаштирилмайди.

 

 Диққат: Cobaging карталари қўллаб-қувватланмайди. Бундай карталар 626 дан бошланади. Масалан: 626 * **** **** ****

 

Davr Bank орқали тўловлар

 

Davr Bank – тўлов усулини босгандан сўнг, Тизим фойдаланувчини банк тўлов шаклига ўтказади.

Карта маълумотларини киритгандан сўнг, кўрсатилган карта уланган телефон рақамига тўловни тасдиқлаш коди билан СМС юборилади. Тўловни тасдиқлаш учун СМС-да кўрсатилган кодни киритишингиз керак:

 

2__1_.jpg

 

Эслатма: Тўлов қайси банкда хизмат кўрсатилишидан қатъи назар, миллий Uzcard ва Humo карталари ёрдамида амалга оширилиши мумкин.

 

Click тўлов тизими орқали тўловлар

 

1__1_.jpg

 

Тўлов тизими – тўлов усулини босганингизда, Тизим фойдаланувчини click.uz сайтига ўтказади:

 

9.jpg

 

1. Агар фойдаланувчининг қурилмасида Click иловаси ўрнатилмаган бўлса, у “Рўйхатдан ўтмасдан тўлаш” блокига ўз карта маълумотларини киритиб тўловни амалга ошириши мумкин. Тўловни тасдиқлаш учун қандай буйруқни териш кераклиги ҳақида кўрсатма билан фойдаланувчининг телефонига СМС келади. Фойдаланувчи СМС-дан қадамларни бажармагунча, тўлов тугалланмайди ва обуна фаоллаштирилмайди.

2. Агар фойдаланувчининг телефонида Click иловаси ўрнатилган бўлса, у телефон рақамини “Ҳисоб чиқариш орқали тўлаш” блокига киритиши керак. Илова сиз танлаган обуна миқдори учун ҳисобни иловага жўнатади. Тўловни якунлаш учун иловага келган ҳисобни тўлашингиз керак бўлади.

 

Банк иловалари орқали тўловлар

 

Мисол сифатида Click evolution иловасини кўриб чиқамиз:

Кундалик обунасини банк иловаси орқали харид қилиш учун, Kundalik ID-ни  билишингиз керак.

Кундалик идентификаторингизни кўриш учун керак бўлади:

  • логин ва паролингиз ёрдамида Kundalik.com веб-сайтига киринг;
  • юқори ўнг бурчакдаги исмни устидан босинг;
  • очиладиган менюда "Обуналар"-ни танланг;
  • очилган ойнада обуна блокининг юқори ўнг бурчагида кўрсатилган Kundalik ID рақамини нусхаланг ёки кўриб олинг.

1.jpg

 

Эслатма: Рақамлар ёнидаги тўртбурчакни босиш орқали идентификаторни нусхалашингиз мумкин.

  • иловага ўтинг;
  • "Тўлов - Таълим" бўлимини танланг;
  • Кундалик хизматини танланг:

1.jpg 2.jpg

 

  • Kundalik ID рақамини киритиш;
  • обуна турини танлаш;
  • тўловни тасдиқлаш учун "Давом этиш" тугмасини босиш:

3.jpg 4.jpg 21.jpg

 

Kundalik.Family иловаси орқали PRO обунаси учун тўловлар

Илова орқали тўловни амалга ошириш учун Play Market ёки App Store аккаунтига тўлов картаси киритилган ва сақланган бўлиши керак.

Илова орқали обунани харид қилиш учун:

  • иловага ота-она/ўқувчи логин ва пароли билан киринг;
  • "Профиль" бўлимига ўтинг;
  • "ПРО версиясига кириш ҳуқуқида эга бўлиш" тугмасини босинг:

6.jpg

 

  • сизни қизиқтирган обунани танланг ва "Обунани бошлаш" тугмасини босинг

Эслатма 1:

Иловада ойлик ёки йиллик обуналар танлови мавжуд:

  • "Бир ой учун" - ойлик тўлов билан обуна;
  • "12 ойга" - йиллик тўлов билан обуна.

Эслатма 2: барча обуналарда автоматик тўловни янгилаш мавжуд.

Барча обуналар календарь йил (академик йил эмас) ёки календарь ой учун амал қилади (танланган обуна вариантига қараб).

Йиллик обунани харид қилганда,  иловадан фойдаланишнинг биринчи ойи бепул тақдим этилади. Обуна тўлови 30 кундан кейин автоматик равишда акартадан ечилади.

 

12.jpg11.jpg

 

2__1_.pngPlay Market ва App Store-да тўловни Visa ёки Master Card карталари орқали, телефонингиз созламаларига мос келадиган валютада амалга оширилиши мумкин.

 

Тарифлар хақида батафсил маълумотни бу ердан топишингиз мумкин.

Тўловга ўтиш орқали сиз «Хизмат кўрсатиш шартларини» қабул қиласиз.

 

Эътибор беринг: ўқув йили давомида компания ҳар хил хизматлар ва обуналарнинг комбинатсиясига бўлган талаб бўйича тадқиқот ўтказиши мумкин, уларнинг нархи мақолада кўрсатилганидан фарқ қилиши мумкин. Бу хизматлар ва обуналар чекланган фойдаланувчилар аудиторияси учун вақтинча мавжуд.

 

2__1_.png агар тўлов ўтказиш вақтида қийинчиликларга дуч келсангиз, браузерингизда cookie файллари ёқилганлигига ишонч ҳосил қилинг. Батафсил маълумот

Маълумот:

Bu maqola foydali bo’ldimi?

Sharhlar