Кундаликга кириш: мактаб

"Кундаликга кириш: Мактаб" ҳисоботи сизга мактабдаги қанча ўқувчи аллақачон электрон кундалик сотиб олгани ва қанчаси сотиб олмаганлиги тўғрисида хабар беради. Ҳисобот жадвал шаклида тузилган бўлиб, унда қуйидаги маълумотлар мавжуд:

  • синф;
  • ўқувчилар сони;
  • кундаликка кира олмайдиган ўқувчилар сони;
  • ўқувчиларни кундалик билан таъминлаш %.

Жадвалнинг юқори қисмида ҳисобот бўйича умумий хулосалар қуйидаги шаклда акс эттирилган:

  • ўқувчиларнинг умумий сони;
  • кундаликка кира олмайдиган ўқувчилар сони;
  • ўқувчиларни кундалик билан таъминлаш %.

3.jpg

 

Кўрсаткичларнинг қисқача мазмуни

Жами ўқувчилар сони  - ҳисобот тузиш вақтида бутун мактаб бўйича синфларда аъзоликга эга бўлган ўқувчилар сони.

Кундаликка кира олмайдиган ўқувчилар сони - ҳисобот тузиш вақтида мактаб бўйича синфларда аъзоликга эга бўлган ва Тизимга кириш имконига эга бўлмаган ўқувчилар сони.

Ўқувчиларни кундалик билан таъминлаш %:

ўқувчиларни кундалик билан таъминлаш % = (1-K/N) * 100% бу ерда

  • N - ўқувчиларнинг умумий сони
  • К - Кундаликга кира олмайдиган ўқувчилар сони

Жадвалдаги кўрсатгичлар

Синф - фаол синфларнинг кодлари. Синф кодини босиш орқали "Синфлар" филтрида танланган синф бўйича "Кундаликга кириш: синфлар" ҳисоботи очилади.

Изоҳ: Ҳисоботга фақат фаол (кейинги ўқув йилига ўтказилмаган ёки архивланмаган) синфлар киради. Агар жорий ўқув йилида бундай синфлар мавжуд бўлмаса, "Маълумот йўқ" ахбароти кўрсатилади.

 

Ўқувчилар сони - ҳисобот тузиш вақтида мактаб бўйича синфларда  фаол аъзоликга эга бўлган ўқувчилар ҳисобга олинади.

 

Кундаликка кира олмайдиган ўқувчилар сони - ҳисобот тузиш вақтида мактаб бўйича синфларда аъзоликга эга бўлган ва Тизимга кириш имконига эга бўлмаган ўқувчилар сони.

Изоҳ:  агар ўқувчига бепул кириш имконияти билан таълим ташкилотида аъзо бўлса  ёки кундаликга фаол обунаси бўлса , "Фаол кириш" деб ҳисобланади. Кундаликка қандай обуна бўлиш ҳақида кўпроқ бу ерда билиб олишингиз мумкин.

 

Ўқувчиларни кундалик билан таъминлаш %.

 

Эслатма: ҳисоботнинг юқори қисмида ҳисоботни экспорт қилиш имконияти мавжуд.

Экспорт қилинган ҳисобот қуйидаги шаклга эга:

 

4.jpg

Bu maqola foydali bo’ldimi?

Sharhlar