Ўқувчининг ташкилотга / синфга / ўқув гуруҳига аъзо бўлишининг бошланиш ва тугаш саналарини қандай бошқариш мумкин?

Таълим ташкилотида / синфда / ўқув гуруҳида аъзолиги, ўқувчининг ташкилотга (синфга, гуруҳга) киритилгани ва у ерда ўқишини - дарслар бўйича баҳо олишини, уй вазифасини бажаришини билдиради.

Синф / Таълим муассасасида аъзолик

Тизимнинг тўғри ишлаши ва ўқувчилар ҳаракати тўғрисида ҳисоботларни муваффақиятли тузиши учун синфда / ташкилотда аъзолиги бошланиш ва тугаш саналарини тўғри белгилаш зарур.

Қандай қилиб аъзолик бошланиш санасини киритиш мумкин?

 

Аъзоликнинг бошланиш санаси қуйидаги ҳолларда белгиланади:

  • Ташкилотга янги одамни қўшиш:
    • "Маъмурият" бўлими /  "Янги одам" ҳаволаси  / "Янги шахс" ёки "Тизимда мавжуд фойдаланувчи" ни танланг;
    • "Маъмурият" бўлими / "Импорт" ҳаволаси.
  • Синфга янги ўқувчини қўшиш:
    • "Маъмурият" бўлими / "Синфлар рўйхати" ҳаволаси / синфни танлаш / "Ўқувчилар" ёрлиғи / "Ўқувчини қўшиш" / "Янги шахс" ёки "Тизимдаги мавжуд фойдаланувчи" ни танланг;
    • "Маъмурият" бўлими / "Синфлар рўйхати" ҳаволаси / синфни танлаш / "Ўқувчилар" ёрлиғи / "Импорт қилиш".

  • Архивдан синфни тиклаш.
  • Синфдан синфга кўчириш.

"Ҳақиқий" кўчириш турини танлаганда, янги синфда аъзолигининг бошланиш санаси, шунингдек, эски синф аъзолигининг тугаш санаси деб ҳисобланади.

"Хато туфайли" кўчириш турини танлаганда (масалан, ўқувчи нотўғри синфга киритилган бўлса), янги синфдаги аъзолик санаси эски синфдаги кўрсатилган сана каби бўлади.

 

Қандай қилиб аъзолик тугаш санасини киритиш мумкин?

Аъзоликнинг тугаш санаси қуйидаги ҳолларда белгиланади;

  • Таълим ташкилотидан чиқариб юбориш:
    • "Ҳақиқий" истисно қилинганида, белгиланган сана синф аъзолигининг тугаш санаси ва ташкилотдаги аъзоликнинг тугаш санаси деб ҳисобланади;
    • "Хатолик туфайли" истисно қилинган тақдирда (масалан, ўқувчи нотўғри синфга киритилган бўлса), эски синфдаги аъзолиги ҳақида маълумот ўчирилади.
  • Синфдан кўчириш:
    • "Ҳақиқий" кўчириш турини танлаганда, янги синфда аъзолигининг бошланиш санаси, шунингдек, эски синф аъзолигининг тугаш санаси деб ҳисобланади;
    • "Хато туфайли" кўчириш турини танлаганда (масалан, ўқувчи нотўғри синфга киритилган бўлса), янги синфдаги аъзолик санаси эски синфдаги кўрсатилган сана каби бўлади.
  • Синфни кейинги ўқув йилига ўтказиш.
  • Синфни архивга кўчириш.

 

Аъзолик саналарини қандай ўзгартириш мумкин?

Аъзоликнинг бошланиш ва тугаш санасини ўзгартириш учун "Миграция" бўлимидан фойдаланинг: "Маъмурият" / "Одамлар рўйхати" / тўлиқ исм бўйича қидириш / фойдаланувчи профилини очиш / "Миграция" ёрлиғи.

Ўқучининг "Миграция" бўлимида:

  • жорий ўқув йилига кирмаган синфлар бўйича аъзолик санасини ўзгартиш мумкин эмас;
  • агар аъзолик саналари жорий ўқув йилида бўлса, уларни ўзгартирилиши мумкин.

 

Ўқув гуруҳидаги азолик

Ўқувчилар журналларда тўғри кўрсатилиши учун гуруҳга аъзолиги бошланиш ва тугаш саналарини тўғри киритиш талаб қилинади.

 

_________10-08-2021_192041.jpg

 

w256h2561372777059Exclamation__1_.png Агар ўқувчининг аъзолик саналари шу ўқув даврига киритилган бўлса,  ҳисобот даври бўйича журналда кўрсатилади. Шу билан бирга, агар ўқувчи ўша вақтда синф рўйхатига киритилган бўлса, унга баҳо киритиш мумкин.

Масалан, агар ўқувчининг синфга аъзо бўлишининг бошланиш санаси 10 сентябр бўлса, у журналда биринчи чорак учун кўрсатилади, лекин 1 сентябр учун баҳо киритиб бўлмайди.  Ўқувчи учун биринчи чорак бошланишидан баҳо киритиш учун, унинг синфга аъзолиги бошланиш санасини 1 сентябрга ўзгартиришингиз керак.

 

Гуруҳда азолик бошланиш санасини қандай белгилаш мумкин?

Гуруҳга аъзолик бошланиш санаси ўқув гуруҳи тузилганда белгиланади: "Маъмурият" бўлими / "Синфлар рўйхати" ҳаволаси / таҳрир қилиш учун синфни танлаш / "Ўқув гуруҳлари" ёрлиғи.

 

Гуруҳда азолик тугаш санасини қандай белгилаш мумкин?

Гуруҳда аъзолик тугаш санаси гуруҳдан чиқарилганда белгиланади.

 

Гуруҳга аъзо бўлиш санасини қандай ўзгартириш мумкин?

Гуруҳда аъзолик бошланиш ва тугаш саналарини ўзгартириш ўқув гуруҳи созламаларида амалга оширилади: "Маъмурият" бўлими / "Синфлар рўйхати" ҳаволаси / таҳрир қилиш учун синфни танлаш / "Ўқув гуруҳлари" ёрлиғи / гуруҳни танлаш.

Гуруҳда аъзолик бошланиш санасини ўзгартириш учун "Барча ўқувчилар учун санани ўзгартириш" ҳаволасидан фойдаланинг.

Ўқувчининг гуруҳда аъзолиги бошланиш санасини ўзгартириш учун чап устунда аъзолик санаси кўрсатилган ҳаволани босинг ва интерактив тақвим ёрдамида ёки уни қўлда киритиш орқали ўзгартиринг.

Ўқувчининг гуруҳда аъзолиги тугаш санасини ўзгартириш учун ўнг устунда аъзолик муддати тугаган ҳаволани босинг ва интерактив тақвим ёрдамида ёки санани қўлда киритиб ўзгартиринг.

Гуруҳда аъзолик тугаш санаси ўша гуруҳга аъзо бўлиш санасидан олдин бўлмаслиги керак.

 

Миграциядаги муносабатлар

Аъзоликнинг бошланиш / тугаш санасини белгилашда қуйидаги қоидалар қўлланилади:

  • Таълим муассасасида аъзолик бошланиш санаси, барча синф / гуруҳларда аъзолик бошланиш санасидан кеч бўлиши мумкин эмас.
  • Таълим муассасасида аъзолик тугаш санаси, барча синф / гуруҳларда аъзолик тугаш санасидан олдин бўлиши мумкин эмас.
  • Ўқувчининг синфда аъзолиги бошланиш санаси қуйидагича бўлиши керак:
    • жорий ўқув йилида;
    • ташкилотга аъзолик бошланиш санасидан олдин эмас;
    • бошқа синфга аъзолик тугашидан олдин эмас, яъни ўқувчи бир вақтнинг ўзида иккита синфда бўлиши мумкин эмас (янги синфга аъзолиги бошланиш санаси аввалги синфга аъзолиги тугаш санасидан кеч бўлиши керак ва улар бир хил бўлмаслиги керак).
  • Фойдаланувчининг синфга аъзолик тугаш санаси қуйидагича бўлиши керак:
    • жорий ўқув йилида;
    • ушбу синфда аъзолик бошланиш санасидан олдин эмас;
    • таълим муассасасида аъзолиги тугаш санасидан кеч эмас.
  • Фойдаланувчи гуруҳда аъзолиги бошланиш санаси қуйидагича бўлиши керак:
    • жорий ўқув йилида;
    • синфда аъзолик бошланиш санасидан олдин эмас.
  • Фойдаланувчи гуруҳда аъзолиги тугашсанаси қуйидагича бўлиши керак:
    • жорий ўқув йилида;
    • ушбу гуруҳда аъзолик бошланиш санасидан олдин эмас;
    • синфда аъзолик тугаш санасидан кеч эмас.
  • Ўқувчи бир вақтнинг ўзида бир синф доирасида бир нечта гуруҳларда бўлиши мумкин.
  • Агар ўқувчи синфдан чиқарилса (кўчирилса), синфда аъзолиги тугаш санаси шу синфдаги барча гуруҳлар учун аъзолик тугаш санаси деб ҳисобланади.
Bu maqola foydali bo’ldimi?

Sharhlar