"Kundalik.Smart" иловаси бўйича оммавий саволлар

Ҳурматли фойдаланувчилар!

Ушбу мақолада «Kundalik.Smart"» иловаси билан ишлаш бўйича оммавий саволларга жавоблар тасвирланган.

 

1.jpg

 

Иловага кириш учун қандай ҳаволадан фойдаланишим мумкин?

Kundalik.Smart иловасига менюнинг "Иловалар" бўлимидан ёки тўғридан-тўғри ушбу ҳавола орқали ўтиш мумкин: http://smart.kundalik.com/ 

Иловадан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар борми?

Kundalik.Smart иловаси орқали вазиффаларни онлайн тарзда бериш бўйича кўрсатмаларни бу ерда топишингиз мумкин.

Иловадан қачон фойдаланишни бошлашимиз мумкин?

Kundalik.com-га уланган барча мактаюлар Kundalik.Smart хизматидан фойдаланишни бошлашлари мумкин.

Нима учун барча фанлар Kundalik.Smart билан боғлиқ эмас?

Kundalik.Smart Тизими, дарслар устида ишлар тугаши билан барча фанларни ишга туширади.

Ушбу хизмат фойдаланиш учун мажбурий ёки ихтиёрийми?

Бу интерактив рақамли дарслар, тестлар, топшириқлар билан қизиқарли дарсларни яратиш учун қўшимча хизматдир. Kundalik.Smart хизматидан фойдаланиш ҳар бир ўқитувчининг шахсий қароридир.

Ушбу илова ва ундаги иш ҳисоботлардаги ўқитувчилар статистикасига таъсир қиладими?

Иловалар мактаб ҳисоботларига таъсир қилмайди.

Агар ўқитувчи Kundalik.Smart иловаси ёрдамида уй вазифасини боғламаса, бу унинг "Электрон кундалик ва журналларини юритиш статистикаси" ҳисоботида акс эттириладими?

"Электрон кундалик ва журналларини юритиш статистикаси" ҳисоботларида, ўқитувчи УВ учун паст фоизга эга бўлишингиз сабаби: фақатгина агар ўқитувчи дарс учун ҳеч қандай УВ бермаган бўлса (илова бўйича ҳам, дарс режаси бўйича ҳам) фоиз пасаяди. Бу ерда нима учун УВ фоизи 100% дан паст бўлиши мумкинлиги ҳақида кўпроқ маълумот олишингиз мумкин.

Ўқувчиларда смартфонлар йўқ, улар қандай ишлайди ва уй вазифалари натижаларини қандай юборадилар?

Kundalik.Smart ўқитувчи ёки ўқувчининг касаллиги, жумладан, пандемия даврида ўқитиш қулай бўлиши учун ишлаб чиқарилган. Бундан ташқари,  Kundalik.Smart хизмати ёрдамида мустақил иш бериб (ўқитувчи билан келишилган ҳолда) ўқувчининг ўзлаштириши бўйича баҳоларни ошириш мумкин.

Қачон илова барча мактаблар учун ишга иушурилган?

Kundalik.Smart хизмати, барча мактаблар учун 2021 йил декабр ойидан бошлаб тўлиқ ишга туширилган. 

Ҳозирги кунда қанча мактаблар дастур билан ишламоқдалар?

Kundalik.com-га уланган барча мактаюлар Kundalik.Smart хизматидан фойдаланишни бошлашлари мумкин. Иловага менюнинг "Иловалар" бўлимидан ёки тўғридан-тўғри ушбу ҳавола орқали ўтиш мумкин: http://smart.kundalik.com/ 

Нима учун бизга Kundalik.Smart билан ишлаш учун имконият берилмаган?

Kundalik.com-га уланган барча мактаюлар Kundalik.Smart хизматидан фойдаланишни бошлашлари мумкин. Иловага менюнинг "Иловалар" бўлимидан ёки тўғридан-тўғри ушбу ҳавола орқали ўтиш мумкин: http://smart.kundalik.com/ 

Kundalik.Smart иловаси билан ишлаш ҳақида видео-қўлланма борми?

Kundalik.Smart билан ишлаш бўйича видео-қўлланмалар ҳозирги вақтда ишланмоқда. Уларнинг тайёрлиги ҳақида қўшимча маълумот берилади. Тизимда ишлаш бўйича барча видео қўлламналарни бу ерда топишингиз мумкин.

Илова билан ишлаш бўйича мактабимиз учун қўшимча семинар ўтказиш имконияти мавжудми?

Агар мактабда хизмат билан ишлаш бўйича қўшимча семинар ўтказиш керак бўлса, техник ёрдам хизматига мурожаат қилишингиз ва сўров қолдиришингиз керак. Мутахассисларимиз семинар вақтини белгилаш учун аризани компаниянинг масъул ходимларига юборадилар. 

 

Алоқа учун маълумотлар

Kundalik қўллаб-қувватлаш хизмати 1 кун ичида саволларингизга жавоб беради.

Қўллаб-қувватлаш хизмати иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача (Тошкент вақти билан) ишлайди.

Саволингизни беришингиз мумкин:

Bu maqola foydali bo’ldimi?

Sharhlar