Хусусий мактабларни тизимга улаш

Уланиш учун ариза

Кундаликдаги таълим ташкилотини фаоллаштириш учун сизга биринчи кириш учун логин ва пароль керак бўлади. Уланиш учун аризаларни топшириш "Уланиш" саҳифасида амалга оширилади.

Мактаблар марказлашган ҳолда рўйхатдан ўтказилади:

  1. Мактаб раҳбарияти уланиш учун аризани тўлдиради (Юклаб олиш...);
  2. Мактаб раҳбарияти анкета, лицензия ва тўлдирилган аризани Халқ таълими вазирлигининг info@xtv.uz  почта манзилига ёки Вилоят таълим бошқармасининг почта манзилига юборади:

 

Вилоят Эл. почта манзили
Андижон вилояти andijonvxtb@exat.uz
Қорақалпоғистон Республикаси mno.rk@exat.uz
Бухоро вилояти buxoro_vxtb@xtv.uz
Жиззах вилояти jiz.viloyatxalqtalimi@exat.uz
Қашқадарё вилояти qashqadaryo_vxtb@xtv.uz
Навоий вилояти navoiy_vxtb@xtv.uz
Наманган вилояти namangan_vxtb@xtv.uz
Самарқанд вилояти sam.obluno@exat.uz

Сирдарё вилояти

sirdaryo_vxtb@xtv.uz

Сурхандарё вилояти

surxon_xt@exat.uz

Тошкент вилояти

t.toshkentshxtbb@exat.uz

Фарғона вилояти

fargona_vxtb@xtv.uz
Хоразм вилояти xorazm_vxtb@xtv.uz

 

Эслатма: Намунавий хат (ариза) қуйидаги мақолага илова қилинган. Аризада директорнинг имзосидан ташқари мактаб муҳри ҳам бўлиши керак.

Муҳим: Рўйхатдан ўтказиш жараёни йопиқ равишда эканлиги, хавфсизлик шартлари ва умуман компаниянинг сиёсати туфайли, Kundalik.com сайтига уланиш фақат таълим фаолиятини лицензиялашган ташкилотларга берилади. Хатга муассаса сертификати ва лицензияси илова қилиниши керак. Мурожаатлар уларсиз кўриб чиқилмайди.

 

Мактабни рўйхатдан ўтказиш учун анкета шакли

Ҳар бир мактабдан фақат 1-та ариза қабул қилинади. Сўров мактаб директорига қўнғироқ қилиш орқали текширилади.

 

____1.jpg

 

Аризаларни текшириш ва тасдиқлаш тартиби

Мурожаатлар Ўзбекистон Руспебликаси вазирлар маҳкамаси хузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ходимлари томонидан 10-15 иш куни давомида текширилади. Таълим муассасасининг лицензияси текширилгандан ва тасдиқлангандан сўнг, “Кундалик” компаниясининг масъул ходими билан таълим муассасаси ҳудудида учрашув ташкил этилдади ва ҳамкорлик шартномаси икки томонлама имзоланади. Шартнома имзолангандан сўнг, мактабни Тизимда рўйхатдан ўтказиш учун логин ва парол яратилади. Маълумотлар тизим билан ишлашни бошлаш бўйича кўрсатмалар билан бирга мактаб анкетасида кўрсатилган почта манзилига юборилади.

Шунингдек, анкетада кўрсатилган алоқа маълумотлари ёрдамида, услубий бўлими муттахасиси мактаб ўқитувчилари учун тизимда ишлаш бўйича семинар ўтказиш куни ва вақтини белгилаш учун мактабга мурожаат қилади.

Bu maqola foydali bo’ldimi?

Sharhlar