Мактабларда ҳар бир фан учун номни ЯФР (ягона фанлар рўйхати) билан мос равишда белгиланиши керак. Бу EduERP сайти билан маълумотлар алмашинуви учун зарур.
ЯФР-га мос равишда мактаб фанларини таҳрирлаш учун қуйидагиларни бажариш лозим:
Эслатма: EduERP-да мавжуд бўлмаган фанлар учун "Таълим соҳаси" майдонида "Бошқалар" бандини танлаш мумкин:
Янги фанларни қўшиш вақтида, шунингдек, фаннинг тўлиқ/қисқа номини, EduERP-даги фаннинг номини кўрсатишингиз керак. Акс ҳолда, мактабда дарс жадваллари ва дарс режалари билан ишлаш мумкин бўлмайди.