ERP нима ва EduERP_id билан янги одамларни қандай қўшиш мумкин

EduERP ни бу?

Халқ таълими вазирлиги EduERP тизимини ишлаб чиқарди, бу ҳар бир мактаб маълумотларини битта тизимда сақлаш ва бошқаришни автоматлаштириш ҳамда умумий маълумотларни Кундалик каби қуйи тизимларга бирлаштиришга ёрдам беради.

ERP-нинг асосий вазифаси, маълумотларни марказлаштирилган йиғишдир. ERP ёрдамида барча муҳим маълумотлар ягона хавфсиз маълумотлар омборида бирлаштирилган.

Агар керак бўлса, тизим фойдаланувчиси бир неча дақиқада аниқ, тўлиқ ва долзарб маълумотларни олиши мумкин. Тизим инсон хатосидан келиб чиқадиган хатолар эҳтимолини минималлаштиради ва реал вақт режимида маълумот тўплаш имкониятига эга. Яъни, ERP Давлат ҳужжат айланиши миқёсида одамлар, жараёнлар ва технологияларнинг самарали интеграциясини таъминлайди, шу жумладан мактаб маълумотларини, синфлар рўйхатини, ўқувчилар ва ўқитувчиларни Кундалик тизимига интеграциялашга ёрдам беради.

Энди Kundalik тизимида мактабни рўйхатдан ўтказишда https://erp.maktab.uz/ сайтидан ташкилот маълумотларини автоматик равишда юклаб олишингиз мумкин.

EduERP маълумотлар базасидан Kundalik тизимига қуйидаги маълумотлар юкланади:

  • ТМ тафсилотлари;
  • синфлар;
  • ўқувчилар маълумотлари билан рўйхат;
  • ўқитувчилар маълумотлари билан рўйхат;
  • фанлар рўйхати.

 

ERP идентификаторини қандай топиш мумкин

Ҳар бир мактаб учун EduERP маълумотлар базасига кириш ҳуқуқи берилади, бу ерда таълим муассасаси тўғрисидаги маълумотлар тўлдирилади ва мактаб ходимлари ва ўқувчиларининг маълумотлари сақланади.

EduERP идентификаторингизни топиш учун қуйидагилар керак:

  • https://erp.maktab.uz/ сайтига ўтиш;
  • мактабга берилган маълумотларни керакли сатрларда ўрнатиш ва "Кириш" тугмасини босиш:

 

7.jpg

 

  • очилган саҳифада, экраннинг чап томонида, "Фойдаланувчилар маълумотномаси: Ходим ёки ўқувчи" филтрини танланг;
  • танланган роли бўйича ташкилот фойдаланувчилари рўйхати билан ойна очилади:

30.jpg

 

  • экраннинг юқори қисмида қуйидаги  фильтрлар бўйича қидиришингиз мумкин: ҳужжат серияси, ҳужжат рақами, ID, тўлиқ исм ва :ЖШШИР рақами;
  • иккинчи устунда ҳар бир ходим / ўқувчи учун унинг шахсий ID рақами кўрсатилади.

Эслатма: ушбу идентификатор мактабни рўйхатдан ўтказиш вақтида администраторнинг шахсий маълумотларида ва Кундалик тизимидаги таълим муассасаси профилига янги фойдаланувчи қўшишда талаб қилинади.

Мактабни рўйхатдан ўтказиш бўйича батафсил кўрсатмаларни бу ерда топишингиз мумкин.

 

Kundalik-га янги шахсни қўшиш

Ўқув йили давомида мактабга янги фойдаланувчиларни қўшиш керак бўлиши мумкин. Масалан, мактабга янги ходим ёки ўқувчи қабул қилинди. Агар ўқувчи/ходимнинг олдинги ташкилотида Кундалик тизими жорий қилмаган бўлса, бундай фойдаланувчилар учун янги профиль яратишлари керак.

Янги одамни яратиш учун:

  • "Таълим - Бошқарув" бўлимига ўтинг;
  • "Янги шахс" тугмасини босинг;
  • "Янги одам" яратиш турини танланг ва "Кейинги" тугмасини босинг;
  • очилган саҳифада ролини кўрсатинг, масалан, "Ўқувчи", ўқув йили, синф, синфга келган сана, мактабга келган сана, мактабга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ маълумотларини кўрсатинг;
  • EduERP ID-ни киритинг ва "Маълумотларни юклаб олиш" тугмасини босинг;

Kundalik тизими https://erp.maktab.uz/ сайтига фойдаланувчи маълумотларини юклаш учун сўров юборади.

2__1_.png Агар Kundalik тизимида ушбу идентификаторга эга фойдаланувчи аллақачон мавжуд бўлса, "Ушбу EduERP ID эга фойдаланувчи тизимда аллақачон рўйхатдан ўтган. Мавжуд фойдаланувчини қўшиш учун 1-босқичга қайтинг" хатоси кўрсатилади.

Агар бундай фойдаланувчи тизимда аллақачон рўйхатдан ўтган бўлса, у сизнинг мактабингизга "Тизимда мавжуд фойдаланувчи" сифатида қўшилиши керак.

Бунинг учун қўйидигиларни бажариш керак:

  • биринчи босқичда, қўшиш турини "Тизимдаги мавжуд фойдаланувчи" танлаш;
  • ролини, ўқув йилини, синфини, синфга қабул қилинган санани, синфга кириш санасини, мактабга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ маълумотларини, фамилиясини, исми ва логинини кўрсатинг.

Муҳим: мавжуд фойдаланувчини қўшиш учун фамилия, исм ва логинни айнан улар Тизимга биринчи марта киритилганда қандай ўрнатилган бўлса, худди шундай кўрсатилиши шарт. Акс ҳолда, тизимда "Тизимда бундай фойдаланувчи йўқ" хатоси пайдо бўлади.

 

9.jpg

 

2__1_.png Агар EduERP маълумотлар базасида барча ўқувчи/ходим маълумотлари тўлдирилмаган бўлса, қуйидаги хато пайдо бўлади: "EduERP-да барча керакли майдонлар тўлдирилмаган (фамилияси, исми, жинси, туғилган санаси). EduERP-даги майдонларни тўлдиринг ва яна бир бор ҳаракат қилиб кўринг"

Эслатма: "Маълумотларни юклаб олиш" тугмасини босишдан олдин EduERP ID майдони бўш қолмаслиги керак.

  • тўғри идентификаторни киритгандан сўнг, "Шахсий маълумотлар" блокининг майдонлари автоматик равишда тўлдирилади.

5.jpg

 

  • "Кейинги" тугмасини босгандан сўнг, сиз шахснинг маълумотларини текширишингиз ва "Яратиш" тугмасини босишингиз керак:

11.jpg

 

Шундай қилиб, янги фойдаланувчиларни қўшганда, администратор ўқувчи/ходим маълумотларини қўлда тўлдириши шарт эмас. Шунингдек, янги мактабни рўйхатдан ўтказишда маъмур ўзининг барча ходимлари ва ўқувчилари маълумотларини EduERP маълумотлар базасидан автоматик равишда юклаб олади ва уларни қўлда тўлдирмайди.

Bu maqola foydali bo’ldimi?

Sharhlar