Ўқув йили учун ҳисобот ҳужжатини чоп этиш бўйича тавсиялар

 

Ўқув йили учун ҳисобот ҳужжатини чоп этишда баъзи фойдали маслаҳатлар:

  • Дарс жадвалига киритилган фан номи 4 чоракда ҳам бир хил номланганлигини (1 фандан икки ном билан журнал яратиш мумкин эмас) текшириб чиқинг. 
  • Ҳисобот ҳужжати, фан журналларида барча якуний баҳолар қўйилган ва ўзлаштириш бўйича ҳисоботлар тўлиқ шакллантирилгандан кейингина чоп этилиши керак.
  • Ҳисобот хужжатини чоп этишдан аввал, синф созламаларида "Қарорлар" бўлимига Педагогик кенгаши қарори киритилганлини текширинг.
  • Ўқув йили давомида синфдан / мактабдан чиқариб юборилган ўқувчилар учун педагогик кенгаш қарорини таҳрирлаш керак. Керакли ўқувчининг исми-шарифи ёнидаги “Қалам” тугмасини босиш орқали қарорни таҳрирланг.
  • Чоп этишдан олдин, саҳифаларни диққат билан кўриб чиқиш ва барча маълумотларнинг тўғри ва хатосиз кўрсатилишига ишонч ҳосил қилиш лозим.
  • Ҳисобот ҳужжати чоп этилишини тасдиқлашдан олдин чоп этиш созламаларини текширишингиз керак.
  • Принтерда сиёҳ камаймаганлиги ва чоп этиш созламалари тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун намуна сифатида аввал 1-2 саҳифани чоп этишингиз керак.

Эслатма: “Ўқув йили учун синф бўйича ҳисобот ҳужжатини чоп этиш” ҳақида батафсил маълумотни бу ерда топишингиз мумкин.

Bu maqola foydali bo’ldimi?

Sharhlar